Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Олий таълим муассасалари ходимларининг самарали фаолияти моддий рағбатлантирилади

29.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 26.08.2020 йилдаги «Республика олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 517-сон қарорни қабул қилди.

 

Қарор Президентнинг 08.10.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сон ва 08.08.2018 йилдаги «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5505-сон фармонларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2008 йилдаги 164-сон қарори 4-бандига киритилаётган ўзгартиришга мувофиқ, кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қараб бир ўқитувчига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг қуйидаги чекланган нормативлари белгиланади:

  • 2009/2010 ўқув йилидан бошлаб – 1:10,5;
  • 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб – 1:12;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб – 1:14;
  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб – 1:16 нисбатида.

 

Олий таълим муассасаси кенгашларига, зарур ҳолларда, мазкур нисбатларни 50%гача ўзгартириш ваколати берилади.

 

Таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативлари Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомда белгиланишича:

  • у пул мукофотлари кўринишида, шунингдек, меҳнат фаолиятида юқори ижодий ва ишлаб чиқаришдаги эришган ютуқлари учун олий таълим муассасаси раҳбарияти томонидан асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади;
  • моддий рағбатлантириш миқдори ҳар бир ходимнинг олий таълим муассасаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишга қўшган шахсий ҳиссасига қараб белгиланади.

 

Олий таълим муассасаси раҳбарларига (ректор, проректор, филиал директори ва ўринбосарлари) устама, қўшимча ҳақлар ва пул мукофотлари юқори турувчи ташкилотларнинг тегишли қарорлари билан белгиланади.

 

Низомда олий таълим муассасалари ходимларига касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий ёрдам тўланиши мумкин бўлган ҳоллар келтириб ўтилган.

 

Низомда қуйидагилар ҳам қайд этилган:

  • моддий рағбатлантириш миқдори ва манбалари;
  • олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий мезонлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.08.2020 йилдан кучга кирган.

 

Баҳодир Қаюмов.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах