Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Суд тизими тузилмаси Конституцияда мустаҳкамланди

11.02.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 8.02.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-671-сон Қонун имзоланди.

 

2020 йил 24 июлда Президентнинг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (ПФ-6034-сон) чиққан эди. Ҳужжат билан 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилган. Шу муносабат билан Конституциянинг 107-моддаси 1-қисми янги таҳрирда қуйидагича баён этилди:

 

«Ўзбекистон Республикаси суд тизими Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий судлар, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари, жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари, туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари ва туманлараро маъмурий судлардан иборатдир». 

 

Қонун билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 9.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах