Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Мувофиқликни баҳолаш органларига аккредитациядан ўтказиш харажатлари қоплаб берилади

21.10.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.10.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида мувофиқликни баҳолаш органларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 605-сон қарори қабул қилинди.  

 

Президентнинг 06.04.2022 йилдаги «Ташқи савдо фаолияти иштирокчиларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-97-сон Фармонига мувофиқ, мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро ILAC/IAF ташкилотлари аъзоси ҳисобланган аккредитация идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

 

Қарорда белгиланишича, халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалга ошириладиган ишларнинг ҳар бир бирлиги учун эквивалентда $200 дан кўп бўлмаган миқдорда миллий валютада қоплаб берилади. 

 

Харажатлар қуйидагиларга қоплаб берилади:

  • аккредитация қилинган инспекция органларига;
  • синов ва калибрлаш лабораторияларига (марказларига);
  • маҳсулотлар, хизматлар, менежмент тизимлари ҳамда ходимларни сертификатлаш органларига.

 

Харажатлари қоплаб берилган мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация гувоҳномаси даврий баҳолашларда бекор қилинса, ушбу органга келгусида халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қоплаб берилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 15.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах