Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тўлов ташкилотларини лицензиялаш тартиби тасдиқланди

12.05.2023

Читать на русском языке

Марказий банк бошқарувининг 05.05.2023 йилдаги 3431-сон қарори билан Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • лицензия олиш талаблари ва шартлари;
  • тўлов ташкилотининг муассислари, раҳбарлари ва устав фондига (устав капиталига) қўйиладиган талаблар;
  • ташкилий, техник, хавфсизлик ҳамда фаолиятнинг узлуксизлигига доир талаблар;
  • лицензия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати;
  • аризани кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш тартиби;
  • лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва лицензияни чақириб олиш тартиби.

 

Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳамда норезидент юридик ва жисмоний шахслар тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилоти муассислари (иштирокчилари ёки акциядорлари) бўлиши мумкин.

 

Халқаро молия институтлари, чет эл банклари ҳамда чет эл тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари ҳисобланмайдиган норезидент юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний шахсларнинг тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти устав фондидаги (устав капиталидаги) жами улуши 50 фоиздан ошмаслиги керак.

 

Тўлов тизими оператори ва тўлов ташкилоти ижро этувчи органларининг раҳбарлари:

  • олий маълумотга эга бўлиши, банк-молия соҳасида ёки АКТ соҳасида камида икки йиллик тажрибага эга бўлиши;
  • Низомда белгиланган ишчанлик обрўсига доир талабларга мувофиқ бўлиши керак.

 

Лицензия Марказий банк томонидан чекланмаган муддатга берилади. Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи лицензия берилган вақтдан бошлаб вужудга келади.

 

Лицензия берилганлиги учун “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунда белгиланган миқдорида давлат божи ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.08.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах