Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект постановления: как борьба с теневой экономикой может способствовать ее росту Увеличились минимальные размеры пенсий и пособий Что изменится с внедрением МСФО (IFRS) 18 Как учитывать реализацию гостиничных услуг Какие признаки трудовых отношений не должны содержаться в гражданско-правовых договорах

Кичик ва ўрта бизнесни қандай қўллаб-қувватлашади

14.11.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 10.11.2023 йилдаги «Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаси»ги ПФ-193-сон Фармон имзоланди.


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ (кейинги ўринларда - Компания) шаклида қайта ташкил қилинди.

 

Компаниянинг устав фонди 300 млрд сўм миқдорида шакллантирилади. Юклатилган вазифаларни бажариш учун Компанияга 10 йил муддатга 1,2 трлн сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудаси ажратилади. Шунингдек Компанияга халқаро молия институтларидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб этилади. 

 

Компания томонидан 2024 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари такдим этилади:

  • ўрта тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш лойиҳаларига:
    • лойиҳа қийматининг 15 %, бирок, устав капиталининг 20 % ёки 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ташаббускорнинг устав капиталига кўчмас мулк объектлари, асбоб-ускуналар ва бошқа кўринишдаги активлар шаклида улуш киритиш;
    • кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарнинг 70 %, бироқ, 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда мулк сотиб олиш ва 7 йилгача муддатга қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан хизматлар ипотекаси асосида ташаббускорга бериш;
  • кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг лойиҳаларига:
    • кредит (лизинг) ажратиш учун тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотларига миллий ва хорижий валютада молиявий ресурсларни жойлаштириш;
    • тижорат банклари, микромолия ва лизинг ташкилотлари томонидан миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ва аккредитивларга умумий қиймати 5 млрд сўмдан ошмаган миқдорда кафиллик
      тақдим этиш;
    • Компания маблағларидан фойдаланиш бўйича тижорат банклари билан тузиладиган воситачилик шартномаларига асосан белгиланган лимит ҳамда умумий миқдор ва шартлар доирасида кредитлар бўйича кафиллик (портфель кафиллиги) тақдим этиш;
    • 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 млрд сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 %гача миқдорда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш.

 

Компания томонидан тадбиркорларга тақдим этиладиган молиявий қўллаб-қувватлаш инструментлари ва шартлари ҳақида батафсил – шу ерда танишинг.

 

Шу билан бирга:

  • Улуш киритиш ва хизматлар ипотекаси шаклидаги молиявий ёрдамлар Компания томонидан 24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ўрта тадбиркорлик субъектлари орасида ўтказиладиган очиқ танлов орқали аниқланадиган лойиҳаларга тақдим этилади;
  • Компания ўзи томонидан ўрта тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига улушдор сифатида киритилган улушни 7 йил давомида бозор қийматида лойиҳа ташаббускорига ёки бошқа салоҳиятли инвесторларга реализация қилади;
  • «яхши» ва «аъло» кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъи назар қўшимча ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик такдим этилади;

 

Компания томонидан компенсация:

  • «1+2» тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида тадбиркорлик субъекти томонидан яратиладиган янги иш ўринлари сони режаси бажарилиши ва реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушум камида ўн беш фоизга ошган тақдирда давом эттирилади;
  • Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертлар ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан тўланади ҳамда жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи Компанияга берилади. 

 

Компания фаолиятини назорат қилиш ва тартибга солиш вазифаси Марказий банкка юклатилмоқда.

 

Шунингдек, ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхати кенгайтирилди:

  • қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш
  • уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш
  • атлас ва адрас тўқиш
  • майда мунчоқ (бисер) тикиш
  • дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
  • темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш
  • асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш
  • қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш
  • қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш
  • пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш
  • қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш
  • уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш
  • тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш
  • уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш
  • уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш
  • ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш
  • миллий тақинчоқлар ясаш
  • кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш
  • дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.

 

Ҳужжат билан Компания  фаолиятини ташкил этиш ва трансформация қилиш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.