Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Саноатни ривожлантириш жамғармаси қандай лойиҳаларни молиялаштиради

21.12.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 18.12.2023 йилдаги «Саноатни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги ПҚ-397-сон Қарор имзоланди.


Лойиҳа қиймати 4 млн АҚШ долларидан юқори бўлган саноат лойиҳаларига Саноатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда – Жамғарма) томонидан:

  • банкларга:
    • янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватларни кенгайтиришга қаратилган саноат лойиҳалари учун импорт қилинадиган асбоб-ускуна харид қилиш, шу жумладан бўнак тўловларини қоплаб бериш мақсадида, хорижий валютада йиллик 5% ва миллий валютада йиллик 10% ставкада 10 йил муддатгача, шундан 3 йилгача имтиёзли давр билан кредит маблағлари;
    • ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида бино-иншоотлар харид қилиш учун 7 йил муддатгача, шундан 2 йилгача имтиёзли давр билан миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада саноат ипотекаси тизими асосида;
    • саноат корхоналарига хомашё материалларини харид қилиш учун айланма маблағларни шакллантириш мақсадида 1 йил муддатгача хорижий валютада йиллик 4% ҳамда миллий валютада йиллик 10% ставкада кредит ёки субординар қарз маблағлари ажратилади.

 

Маълумот учун: лойиҳа ташаббускорининг лойиҳадаги улуши унинг қийматининг 30 %дан кам бўлмаган миқдорида, шу жумладан капитал қўйилмалар қийматининг 15%дан кам бўлмаган миқдорида (кредит маблағи ажратилгунга қадар) пул маблағлари билан иштироки талаб этилади (айланма маблағларини шакллантириш мақсадида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно);

 

  • 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида компенсация тўловлари уч томонлама шартнома асосида талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга қаратилган лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг 50%гача (20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади); 
  • саноат корхоналари билан таъсис қилинадиган қўшма корхонанинг (SPV) устав капиталида 25%гача улуш Тикланиш ва тараққииёт жамғармасининг шуъба корхонаси орқали иштирокчи (таъсисчи) сифатида қатнашиши мумкин;
  • Жамғармага саноат корхоналари томонидан, ўрнатилган тартибда 5 йилдан юқори бўлмаган муддатларда эмиссия қилинган облигацияларни (бир лойиҳа доирасида 10 млн АҚШ доллари эквиваленти миқдоригача) қуйидаги шартларда:
    • капитал рентабеллиги (ROE) 15%дан кам бўлмаган;
    • облигацияларнинг тўланадиган йиллик даромад миқдори миллий валютада, қарз олувчининг хатарларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг миллий валютадаги суверен облигациялари ставкасидан паст бўлмаган миқдорда Жамғарма томонидан сотиб олинади.

 

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар тижорат банкларининг ижобий хулосалари, саноат корхоналарининг устав капиталига кириш бўйича эса Жамғарманинг ижобий хулосалари асосида Ҳукумат комиссиясига кўриб чиқиш учун киритилади.

 

2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича аризалари Ўзбекистон Миллий саноат портали орқали кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах