Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси нима билан шуғулланади

26.12.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 21.12.2023 йилдаги «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-208-сон Фармони қабул қилинди.


Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги вазирлик ва идоралар ҳамда нодавлат ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда фаолият юритишларига кўмаклашиш, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қуйи ташкилотларининг жойларда ишини тўғри йўлга қўйиш мақсадида Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилади.

 

Қуйидагилар Қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний манфаатларини ифодалаш;
  • эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
  • хотин-қизларнинг касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш ва бошқалар.

 

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида мавжуд Бош вазир ўринбосари штати негизида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилади.

 

Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари - вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
  • туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари - туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилади.

 

Қўмита тузилмасида Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • Қўмита тизими ходимлари, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш;
  • оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид муаммоларни чуқур таҳлил қилиш;
  • оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича фанлараро фундаментал, илмий-амалий тадқиқотлар, социологик сўров, илмий конференциялар ўтказиш, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқалар.

 

Шунингдек, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳам Қўмита тузилмасига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах