Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Маданий тадбирларнинг янги лойиҳалари режалаштирилган

29.12.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 25.12.2023 йилдаги «Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-406-сон қарори қабул қилинди.

 

Олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга ва туристларга маданий хизматлар кўрсатиш даражасини ошириш, истеъдодли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенг жалб этиш мақсадида 2024–2025 йилларда республикада ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларининг календарь режаси тасдиқланди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • 2024–2025 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида театр, цирк ва концерт-томоша ташкилотлари жамоаларининг гастрол сафарлари ҳамда ҳудудларнинг маданият кунларини ўтказиш режалари;
  • 2024–2025 йилларда Маданият вазирлиги томонидан «Маданият карвони» шаклида ҳудудларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш режаси.

 

2024 йил 1 апрелдан бошлаб «Маданият тўлқинлари» медиа лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Танлов доирасида жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинган ва ғоявий юксак энг яхши 50 та медиа маҳсулотнинг ҳар бири 50 млн сўм пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Миллий маданиятимизни хорижий давлатларда фаол тарғиб этиш ва оммалаштириш учун «Ўзбек маданияти элчиси» мақоми берилади.

 

У Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда Маданият вазирлигининг ҳайъат қарорига мувофиқ берилади ҳамда уларга кўкрак нишони ва ёрлиқ топширилади.

 

Ҳудудларнинг ўзига хос туристик салоҳиятини тарғиб қилиш ва сайёҳлар ташрифини янада ошириш мақсадида ижтимоий тармоқларда 500 мингдан ортиқ обуначиси бўлган, аҳоли орасида машҳур бўлган шахслар иштирокида «Юлдуз билан саёҳат» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб ҳужжатда белгиланган манзилларда «Кўча санъати ва мусиқаси» лойиҳаси амалга оширилади.

 

Бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва улар томонидан кўрсатилаётган маданий дастурларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

  • 2024–2027 йилларда бадиий ҳаваскорлик  жамоаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар;
  • 2024 йилда бадиий ҳаваскорлик жамоаларини мусиқа чолғулари, саҳна либослари, техник жиҳоз ва ускуналар тўплами билан таъминлаш бўйича манзилли режа тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах