Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Янги Ягона миллий баҳолаш стандарти тасдиқланди

03.01.2024

Читать на русском языке

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг “Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3487, 28.12.2023 йилда рўйхатдан ўтган).

 

Мазкур Ягона миллий баҳолаш стандарти (кейинги ўринларда – ЯМБС):

  • баҳолаш фаолиятини норматив жиҳатдан тартибга солинишини;
  • баҳолаш тартиби ва баҳолаш экспертизасига қўйиладиган талабларни белгилайди.

 

ЯМБС ўз ичига умумий баҳолаш стандартлари, махсус баҳолаш стандартлари ҳамда методикаларни олади.

 

Умумий баҳолаш стандартлари қуйидаги Миллий баҳолаш стандартларидан (кейинги ўринларда - МБС) иборат:

  • 1-сон МБС “Баҳолаш фаолиятининг тушунчалари, таърифлари ва принциплари”;
  • 2-сон МБС “Баҳолашга оид вазифа”;
  • 3-сон МБС “Баҳолаш жараёнида ўтказиладиган ўрганишлар ва таҳлиллар”;
  • 4-сон МБС “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва уни тузиш тартиби”;
  • 5-сон МБС “Қиймат турлари”;
  • 6-сон МБС “Баҳолаш ёндашувлари ва усуллари”;
  • 7-сон МБС “Баҳоловчилар ишининг сифатини назорат қилишнинг ички қоидаларига қўйиладиган умумий талаблар”;
  • 8-сон МБС “Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги экспертизаси”.

 

Махсус баҳолаш стандартлари, баҳолаш объектларининг айрим турларини (бизнес, кўчмас мулк, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар ва бошқалар) баҳолашга қўйиладиган қўшимча талабларни белгилайди ва қуйидаги МБСлардан иборат:

● 9-сон МБС “Бизнесни ва бизнесда иштирок этиш ҳуқуқи қийматини баҳолаш”;

● 10-сон МБС “Кўчмас мулк қийматини баҳолаш”;

● 11-сон МБС “Номоддий активлар ва интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш”;

● 12-сон МБС “Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш”;

● 13-сон МБС “Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш”;

● 14-сон МБС “Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фонди қийматини баҳолаш”.

 

ЯМБС баҳоловчилар, баҳоловчи ташкилотлар ва бошқа фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, активлар ва мажбуриятлар қийматини баҳолаш бўйича хизматлар кўрсатилганда, баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни тузиш ҳамда экспертлар томонидан баҳолаш объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилиги (хаққонийлиги) текширилганда, қўллаш мажбурий ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.01.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах