Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ҳар бир гектар пахта майдонига 1 млн сўмдан субсидия ажратилади

16.02.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 13.02.2024 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-71-сон қарори қабул қилинди.

 

2024–2025 йилларда тажриба доирасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга 1 млн сўмдан субсидия ажратилади. Бунда:

  • субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;
  • пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;
  • субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агротехник тадбирлар учун тақдим этадиган талабномаларига мувофиқ тупроқнинг гумус миқдорини ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 2025 йил пахта ҳосили учун 2024 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб имтиёзли кредитлар ажратилишига рухсат берилди.

 

Шу билан бирга, “Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази” давлат унитар корхонаси Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти таркибига ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2024 йилдан кучга кирди.  

 

Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах