Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистонда хавфсиз туризм: ИИВ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси нималарга жавоб беради

05.06.2018

Читать на русском языке


Президентнинг 1.06.2018 йилдаги ПФ–5454-сон Фармонида Ички ишлар вазирлиги билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўртасидаги масъулият чекланди.

 

 



 

Таҳририятдан: Ушбу ҳужжат ва 75 мингта бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг.

 


 

Туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш ИИВ фаолиятининг алоҳида 11-нчи йўналиши этиб белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомга (12.04.2017 йилдаги ПҚ–2883-сон қарорга 1-илова) тегишли ўзгартиришлар киритилди. Энди идора:

 

  • туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари ҳудудларида жамоат тартибини сақлайди, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашни таъминлайди;
  • туристларни потенциал таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилади, шунингдек ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда уларга тез ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни бажаришни таъминлайди;
  • автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаларида жамоат хавфсизлигини таъминлайди;
  • туризм йўналишларидан жиноий мақсадлар учун фойдаланадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунга хилоф фаолиятини аниқлайди ва бартараф этади;
  • туристлар вақтини хавфсиз ўтказишлари учун шарт-шароит яратади, шу жумладан умумий овқатланиш ва дам олиш жойларида, шунингдек оммавий-маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказишда жамоат тартибини сақлаш бўйича чораларни амалга оширади.

 

Ўз навбатида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидагилар билан шуғулланади:

  • туризм йўналишлари бўйлаб ҳамда туристик намойиш объектлари ва инфратузилмалари яқинида яшовчи аҳолининг туризм маданиятини (меҳмондорчилик идеологиясини) ошириш;
  • меҳмонхоналар ва бошқа туризм фаолияти субъектларининг ходимлари учун туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш.

 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2017 йилдаги 939-сон қарори билан Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида хавфсиз туризмни таъминлаш концепцияси тасдиқланган ҳамда «Хавфсиз шаҳар» ягона аппарат-дастурий комплекс жорий этилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.06.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Самир Латипов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах