Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига қабул - ижодий имтиҳон асосида

27.06.2018

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг  2018 йил 22 июндаги 466-сон “Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжат билан Президентнинг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг (кейинги ўринларда - Академия) асосий вазифалари, тузилмаси ва молиялаштириш манбалари белгилаб берилди.

 

Академияда қандай мутахассислар тайёрланади

 

Қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар ва магистрлар, илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди:

  • Қуръон илмлари;
  • ҳадиси шариф;
  • ислом ҳуқуқи;
  • ақида;
  • тасаввуф;
  • ислом иқтисодиёти ва молияси;
  • ислом тарихи, манбашунослиги ва фалсафаси;
  • диншунослик;
  • халқаро муносабатлар;
  • хорижий тиллар;
  • зиёрат туризми;
  • мумтоз шарқ адабиёти.

 

Бундан ташқари Академия:

  • республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштириш;
  • ислом динининг асл моҳиятини ва инсониятни эзгуликка элтувчи дин эканлигини илмий асосланган ҳолда теран ўрганиш ҳамда тарғиб этиш;
  • ўқитишнинг замонавий услуб ва методлари, ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига кенг жорий этиш;
  • Интернет жаҳон ахборот тармоғида таълим ресурсларини яратиш ва мунтазам янгилаб бориш;
  • ислом оламида юзага келаётган долзарб масалалар, замонавий сиёсий жараёнларга оид илмий-амалий анжуманлар ўтказиш;
  • Академия мутахассисларини нуфузли хорижий олий диний таълим ва илмий муассасаларга малака ошириш ҳамда тажриба орттириш учун юбориш, талабаларнинг академик алмашинувини йўлга кўйиш билан шуғулланади.

 

Бу - муҳим! Қарор билан тасдиқланган Академия тузилмасига, зарур ҳолларда ректор Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан келишган ҳолда ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиши мумкин.

 

Молиялаштириш манбалари

 

Академия фаолияти:

  • Давлат бюджети маблағлари;
  • тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
  • муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари ва бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

 

Шунингдек, Академиянинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси ҳисобига маблағлар ажратилиши назарда тутилган.

 

Тошкент ислом университети талабалари энди Академияда ўқишади

 

Тошкент ислом университетида таълим олаётган талабалар янги ўқув йилидан бошлаб Академияда ташкил этилаётган таълим йўналишларининг тегишли равишда 2, 3 ва 4-курсларида ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади. Жорий йилда университетнинг бакалавр ва магистратура босқичини тамомлаётган битирувчиларга Тошкент ислом университетининг бакалаврлик ва магистрлик дипломлари берилади.

 

2017 йил 20 июндаги 393-сон ВМҚга мувофиқ Университетнинг ўқишни бошқа олий таълим муассасаларида давом этгириш истагини билдирган 2- ва 3-курс талабалари учун таълим шакли (давлат гранти ёки контракт асосида) сақлаб қолинади.

 

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига Академия ташкил этилиши муносабати билан Тошкент ислом университети ва Ўзбекистон ислом академиясининг ходимларини аттестациядан ўтказиш топширилган. Аттестациядан ўта олмаган ходимлар мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилишига кўмаклашилади.

 

Академияга ижодий имтиҳон асосида

Академияга 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб талабалар кундузги таълим шаклига суҳбат кўринишида ижодий имтиҳон ҳамда тест синовлари орқали қабул қилинади.

 

Бу - муҳим! Академия фаолиятига умумий раҳбарлик Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасига топширилди. Қабул квоталари эса эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Академияга унда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирганлар қабул қилинади. Академия битирувчилари эса умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин бўлади.

 

Фозила Ашурова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах