Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тренерга рухсатнома – Давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали

23.04.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2019 йилдаги 319-сон қарори билан Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

У Президентнинг 12.12.2017 йилдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5278-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Ариза берувчи хизматдан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат этиши ёки хизматдан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтиши зарур.

 

Давлат хизматлари марказига ўзи келиб хизматдан фойдаланиш

ЯИДХП орқали хизматдан фойдаланиш

Хизматдан фойдаланиш учун белгиланган шаклдаги аризани тўлдириш

Марказ ходими ариза берувчи номидан тўлдиради. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда аризани ЭРИ билан тасдиқлаш имкони бўлмаганда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва б.) билан тасдиқлаши мумкин. Ариза тўлдирилгандан сўнг Марказ ходими уни расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади. Ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди 

Ариза берувчи томонидан мустақил равишда тўлдирилади, унинг шахсий ЭРИ билан тасдиқланади

 

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун йиғим миқдорлари

1) аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун – ЭКИҲнинг 10%и;

2) аттестациядан ўтказиш учун – 1 ЭКИҲ.

Қуйидагилар белгиланган миқдорнинг 50%ини тўлашга ҳақли:

 

  • спортнинг иккинчи ва ундан кўпроқ тури бўйича рухсатнома олиш учун мурожаат қилган ариза берувчилар (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 ой мобайнида);
  • спорт тури бўйича тренер-инструктор сифатида фаолият билан шуғулланишга рухсатномага эга бўлган ва спортнинг айнан шу тури бўйича тренер ёки тренер-ўқитувчи сифатида фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома олиш ҳақида ариза топширувчи ариза берувчилар (амал қилувчи рухсатнома берилган кундан бошлаб 8 ой мобайнида)

2019 йил 1 июндан – Давлат хизматлари маркази орқали хизматдан фойдаланувчилар учун белгиланган сумманинг 90%и миқдорида

 

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар аттестациядан ўтмасдан ва аттестациядан ўтганлик учун ҳақ тўламасдан тренерлик фаолияти билан муддатсиз шуғулланишга рухсатнома оладилар. Давлат ва халқаро унвонларга ва/ёки мукофотларга эга бўлган, шунингдек тренерлик фаолиятини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган шахслар спорт тури бўйича тегишли республика федерацияси (ассоциацияси)нинг илтимосномаси бўйича Тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясининг қарори билан аттестациядан ўтишдан ва аттестация ўтказилганлиги учун ҳақ тўлашдан озод қилиниши мумкин

Аттестация ўтказиш ва унинг якунларига кўра қарор қабул қилиш муддатлари

1. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази (бундан кейин – ваколатли орган):

а) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХПдан юборилган ариза ва илова қилинган ҳужжатларни олгач, 10 иш кунида аттестациянинг биринчи босқичи ўтадиган сана ва жой тўғрисида қарор қабул қилади;
б) 20 иш куни мобайнида аттестациянинг 1-босқичини ўтказади;
в) биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган ариза берувчиларнинг ҳужжатларини 3 иш кунида тегишли спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотларига (федерациялар, уюшмалар ва б.) юборади ва бу ҳақда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ёхуд ўзи ўрнатилган тартибда хабардор қилади.

2. Спорт турлари бўйича республика (минтақа) ташкилотлари (федерациялар, уюшмалар ва б.) 15 иш кунидан ошмайдиган муддатда белгиланган спорт турларидан назарий ва амалий билимлари бўйича аттестациянинг иккинчи босқичини ўтказади ва синов якунлари бўйича хулосани ваколатли органга юборади.

3. Ваколатли орган 5 иш кунида аттестациянинг биринчи ва иккинчи босқичлари якунлари бўйича таклифни кўриб чиқади ва тренерлик фаолияти билан шуғулланиш юзасидан QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Комиссияга киритади ва Комиссия қарорини тайёрлайди.

4. Комиссия қарори қабул қилингандан сўнг ваколатли орган 3 иш кунида рухсатномани ёки асослантирилган рад жавобини расмийлаштирган куни уларни ЭРИ билан тасдиқлайди ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки бевосита ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборади.

Тренерлик фаолияти билан шуғулланишга рухсатнома бериш:

Давлат хизматлари маркази рухсатнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва уни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Рухсатнома электрон ёки қоғоз шаклида, унга масъул шахснинг муҳри ва имзосини мажбурий равишда қўйган ҳолда берилади

ЯИДХП орқали электрон шаклда

 

 

Бу – муҳим!

1) Ариза берувчи аризада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотларни кўрсатган, шунингдек давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаган ҳоллардагина аризани қабул қилишни рад этишлари мумкин.

2) Қуйидагилар рухсатнома беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:

а) талабгор аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босқичларидан ўта олмаган тақдирда;
б) илгари ижтимоий хавфли, оғир ва алоҳида оғир жиноятлари, шунингдек Ўзбекистон конституциявий тузумига қарши қаратилган жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилганлик далиллари мавжуд бўлган тақдирда.

Бошқа асосларга биноан рад этиш тақиқланади.

3) Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишни рад этган тақдирда унинг аризаси кўриб чиқилмайди. Бунда аризани қабул қилиш ва кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қайтарилмайди.

 

Ариза берувчи аттестациянинг биринчи босқичига қадар аттестациядан ўтишдан воз кечса, аттестациядан ўтказиш учун тўланган йиғим суммаси унинг ёзма мурожаатига асосан тўлиқлигича ваколатли орган томонидан аризачига қайтарилади. Ариза берувчи аттестациянинг биринчи ва (ёки) иккинчи босқичларидан муваффақиятли ўта олмаган ҳолатда йиғимлар суммаси қайтарилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах