Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

«Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

19.05.2021

Читать на русском языке

12.05.2021 йилдаги «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги ЎРҚ-690-сон Қонун эълон қилинди

 

Қонуннинг янги таҳририга қуйидаги тушунчалар киритилган: маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш, психиатрия ёрдами, психиатрия муассасаси, руҳий ҳолатнинг бузилиши, шифокор-психиатрлар комиссияси, қонуний вакиллар.

 

Психиатрия  ёрдам шахс ихтиёрий равишда мурожаат этган ва унинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда, шунингдек психиатрия муассасасига шахснинг розилигини олмасдан ётқизилганда даволаш маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилиги мавжуд бўлмаганда ҳам амалга оширилиши мумкин.

 

Психиатрия ёрдамини психиатрия муассасалари, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар кўрсатади. Руҳий ҳолатнинг бузилишига ташхис қўйиш, уни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

Руҳий ҳолат бузилиши ташхисини қўйиш фақат шифокор-психиатр томонидан амалга оширилади. Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия ёрдами кўрсатиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ёхуд бу масалани кўриб чиқиш учун хулоса бериш фақат шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан амалга оширилади.

 

Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилади. Ягона реестрдан фойдаланишга мазкур реестрдаги ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда, фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган шахсларга рухсат этилади.

 

Ҳужжат 13.05.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах