Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга солиқ хавфи мезонлари тасдиқланди

29.12.2022

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитасининг “Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди (27.12.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3405).

 

Ҳужжатда юқори ёки ўрта хавфни келтириб чиқарувчи 6 та ҳолат кўрсатилган:

 Т\р

Солиқ хавфи белгилари

Солиқ хавфи даражаси

 

“Асл белгиси” маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ҳисобга олиш ахборот тизимини жорий этмаган ёки фойдаланмаганда

Юқори

 

Реал вақт режимида автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган автотранспорт воситаларида истеъмол ва техник этил спиртини реализация қилишни таъминламаганда

Юқори

 

Барча истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотлар учун электрон ҳисоблагичлар мавжуд бўлмаганда

Ўрта

 

Ташкилотлар томонидан доимий равишда устав фондининг қуйидаги миқдори таъминланмаганда: - истеъмол этил спирти ва ароқ ишлаб чиқарувчи ташкилотлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 000 баравари - бошқа алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар (узум ва меваларни бирламчи қайта ишлаш ташкилотлари бундан мустасно) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари

Ўрта

 

Ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60 фоизидан ва йиллик ишлаб чиқариш ҳажми абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда камида 100 минг декалитрдан кам бўлганда

Ўрта

 

Ароқ ишлаб чиқармайдиган ташкилотларда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этил спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 50 фоизидан кам бўлганда

Ўрта

 

Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2023 йилдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах