Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Тадбиркорларнинг ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ноқонуний ечиб олганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

11.05.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 10.05.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-841-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, тадбиркорларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ёхуд уларни ўз вақтида қайтармаслик (оз миқдорда талон-торож қилиш аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда) учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда (БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима белгиланган).

 

Худди шу қилмиш маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилгандан кейин содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик келиб чиқади (БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарим, 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

 

Жиноятнинг оғирлиги ва унда иштирок этган шахслар сонидан келиб чиқиб жазо миқдори ва турлари оғирлашади  (энг максимал жазо – 5 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш).

 

Бунда, етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо қўлланилмайди.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 2023 йил 11 августдан кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах