Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Капитал бозори Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги назоратига ўтказилмоқда

06.09.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 02.09.2023 йилдаги «Капитал бозорини ривожлантиришнинг  қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-291-сон Қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг капитал бозорини тартибга солиш бўйича қуйидаги ваколатлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига ўтказилмоқда:   

  • қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчилари ва қимматли қоғозлар марказий депозитарийси фаолиятини тартибга солиш;
  • корпоратив бошқарувни ривожлантириш, шунингдек, суғурта ташкилотлари фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.

 

Маълумот учун: ушбу соҳада регулятор тўртинчи бор ўзгармоқда. Жумладан, 2019 йилда Давлат рақобат қўмитаси негизида Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган эди; у 2021 йилнинг май ойида тугатилиб, унинг ваколатидаги вазифалар Молия вазирлигига ўтказилган эди.

 

Ҳужжат билан капитал бозори соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий қилинмоқда ва унинг доирасида қуйидагилар тасдиқланмоқда:

  • капитал бозорида қўлланиладиган асосий тушунчалар;
  • капитал бозорида чет эллик иштирокчиларнинг фаолияти ва операцияларига доир алоҳида механизмлар;
  • қимматли қоғозлар эгалари тўғрисидаги ахборотлар махфийлигини таъминлаш ва уларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари.

 

Бундан ташқари қуйидагиларни назарда тутувчи қонун ишлаб чиқилиши белгиланмоқда:

  • фуқароларга жамғариб бориладиган ихтиёрий пенсия бадалларини маҳаллий фонд бозоридаги қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтириш ҳуқуқини тақдим этиш;
  • акциялар оммавий жойлаштирилганда корхона томонидан  ўз ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси (ESOP) доирасида уларга ушбу акцияларни сотиб олиш буйича имтиёзли ҳуқуқни тақдим этиш. Бунда, уларнинг акцияларни сотиб олишга йўналтирадиган ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларидан ошмайдиган маблағлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади;
  • 2024 йилнинг якунига қадар тақдим этилган айрим имтиёзларни 2028 йил 31 декабрга қадар узайтириш;
  • солиқ тўловчининг солиқ даври давомида жами меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 100 бараваригача бўлган миқдордаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган даромадларини  12 ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш.

 

Шунингдек:

  • «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» ДУК «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖга ўзгартирилиб, Марказий банкка ўтказилмоқда;
  • «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ таъсисчилигида «Миллий клиринг маркази» ташкил этилмоқда; 
  • 2025 йил 1 январдан бошлаб давлат ва корпоратив қимматли қоғозларнинг ягона ҳисоби «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖда юритилади; 
  • 2028 йил 31 декабрга қадар «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» АЖ, «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖ ва «Тошкент» республика фонд биржаси АЖ маблағларни мақсадли равишда уларни ривожлантиришга йўналтирган ҳолда дивидендларни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилда кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах