Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Пуллик автобанлар қурилиши режалаштирилмоқда.

19.10.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 10.10.2023 йилдаги «Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-330-сон Қарор имзоланди.

 

2024 йил 1 январдан:

  • автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида 3 йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;
  • йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг  (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади;
  • тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.

 

2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.

 

Шунингдек умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини юқори тезликда ҳаракатланишга оид халқаро талабларга мувофиқ лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш ҳамда келгусида ушбу йўлларга муқобил йўллар мавжуд бўлганда, «пуллик йўллар» тоифасига ўтказиш режалаштирилмоқда.

 

Хусусан, 2025 йилда «Тошкент-Андижон», «Тошкент-Самарқанд» йўналишлари бўйича пуллик йўлларни ва «Тахтақорача» довонида пуллик тоннелни қуриш режалаштирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах