Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Махсус инспекция транспорт устидан назоратни амалга оширади

20.12.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 668-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • Инспекциянинг мақоми ва фаолиятини ташкил этиш асослари;
  • вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ҳамда унинг ходимларининг жавобгарлиги;
  • транспорт соҳасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш.

 

Шунингдек, Ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг талаблари ҳамда давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
  • ҳаракатдаги темир йўл таркиби вa инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан қайта ўтказиш ҳамда уларга рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома бериш тартиби. 

 

Транспорт вазирлигига қуйидагилар топширилди:

  • 2024 йил 1 ноябрга қадар ҳаракатдаги темир йўл таркиби ва инфратузилмаси объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ахборот тизимини  ишлаб чиқиш ҳамда ишга тушириш;
  • 2024 йил 1 декабрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ахборот тизимининг ЯИДХП билан интеграция қилинишини ҳамда тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматлари жорий этилишини таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.12.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах