Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида қонун қабул қилинди

19.02.2024

Читать на русском языке

Президент томонидан 14.02.2024 йилдаги “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги ЎРҚ-907-сон Қонун имзоланди.

 

Қонунда қуйидагилар акс эттирилган:

  • хусусийлаштиришнинг асосий принциплари;
  • Вазирлар Маҳкамаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг (кейинги ўринларда – Агентлик) ваколатлари;
  • хусусийлаштириш тартиби ва усуллари;
  •  ДУК ва давлат муассасаларини хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ва бошқалар.

 

Агентлик давлат мулкини хусусийлаштириш ҳолати тўғрисида Президентга ва Вазирлар Маҳкамасига бир йилда камида бир марта, сўровлар бўйича эса – Олий Мажлис палаталарига ҳисобот беради.

 

Агентликнинг ҳудудий бошқармалари тегишли ҳудудда муниципал мулкни хусусийлаштириш ҳолати тўғрисида бир йилда камида бир марта Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳисобот беради.

 

Умумий асосларга кўра давлат мулкини хусусийлаштириш қуйидаги усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади:

  • аукцион;
  • танлов савдолари;
  • музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш;
  • рақобатга асосланган мулоқот;
  • биржа савдолари;
  • ДУКни ёки давлат муассасасини мулкий мажмуа тарзида хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
  • давлат улушларини ва давлат кўчмас мулк объектларини хўжалик жамиятининг устав фондига (устав капиталига) давлат улуши сифатида киритиш;
  • ДУКни ёки давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан ижарага бериш.

 

Мулкни хусусийлаштириш усулини танлаш Агентлик ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан, шу жумладан жалб этилган профессионал маслаҳатчининг тавсиясига асосан амалга оширилади.

 

Хусусийлаштириш айрим усулларининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2024 йилдан кучга киради.  

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах