Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Баҳолаш ҳисоботларини текшириш: янги қоидалар

09.01.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2023 йилдаги 725-сонли қарори билан баҳолаш фаолияти соҳасида хизматлар сифатини ошириш, ўзини ўзи бошқариш механизмини ривожлантириш ҳамда экспертиза жараёнларини тартибга солиш ва рақамлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2008 йилдаги 161-сонли «Баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш механизмини тасдиқлаш ҳақида»ги Қарорига   ўзгартириш киритилди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлиги фақат биринчи ёки олий тоифали баҳоловчилар жалб этилган ҳолда экспертизадан ўтказилиши амалга оширилади;
  • 2024 йил 1 мартдан бошлаб баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилган экспертиза хулосалари юзасидан маълумотлар Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Экспертиза хулосаларининг ягона реестри»га мажбурий тартибда киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах