Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Бизнес-омбудсман солиқ органлари қўллаган жаримани камайтиришга ёрдам берди

18.01.2024

Читать на русском языке

Тадбиркор Б.Ж. Қарши шаҳридаги Тадбиркор виртуал офисига солиқ органининг қарори устидан шикоят билан мурожаат қилди.

 

Қарши шаҳар солиқ инспекцияси томонидан Б.Ж. Солиқ кодексининг 221-моддаси 1-қисми бўйича 10 млн сўм жаримага тортилган.

 

Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори Исмоил Саитовнинг тушунтиришича, Солиқ кодексининг 216 ва 218-моддаларига мувофиқ илгари шу каби ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахс томонидан солиқ ҳуқуқбузарлигини содир этиш факти оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олинган. Бундай вазият мавжуд бўлганда, жарима миқдори икки баравар кўпаяди.

 

Б.Ж. илгари шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилмаган, лекин солиқ органи томонидан икки ҳисса миқдорида жарима қўлланилган.

 

Шу муносабат билан, Бизнес-омбудсман девонининг қонуний талабларига кўра Қарши шаҳар солиқ инспекцияси қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича қўшимча қарор қабул қилди. Нотўғри қўлланилган 10 млн сўм жарима 5 млн сўмгача камайтирилди ва 10 кунлик имтиёзли давр давомида тадбиркор томонидан 2,5 млн сўм тўланди.

 

Шундай қилиб, Бизнес омбудсман девониининг аралашуви туфайли тадбиркор солиқ органи томонидан нотўғри қўлланилган жарима миқдорини камайтиришга муваффақ бўлди.