Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть деньги, перечисленные по ошибке не на тот счет Как облагаются налогами денежные переводы из-за рубежаКак организовать работу, чтобы оформление ЭСФ на маркированный товар не стало источником проблем

ДХХ қонун асосида фаолият юритади

09.04.2018


«Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 14.03.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5379-сон фармони билан Миллий хавфсизлик хизмати Давлат хавфсизлик хизмати (бундан кейин – ДХХ) сифатида қайта ташкил этилди. Батафсил – бу ерда.

 

Қонунда давлат хавфсизлигига таъриф берилган – Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумининг, суверенитетининг, ҳудудий яхлитлигининг ва бошқа давлат манфаатларининг ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимояланганлик ҳолати бўлиб, у Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишини ҳамда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари рўёбга чиқарилишини таъминлайди.

 

Хизмат фаолиятининг принциплари ҳам ўзгарди. Улар жами 7 та: қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ҳамда уларни ҳурмат қилиш, фуқароларнинг ёрдамига таяниш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси устуворлиги, ягоналик, мустақиллик, конспирация.

 

Хизмат фаолиятининг 13 та асосий йўналишлари ҳам белгиланди:

  • давлат хавфсизлигини ва давлат манфаатлари ташқи ҳамда ички таҳдидлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш, мазкур соҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
  • конституциявий тузум, суверенитет ва ҳудудий яхлитликка бўлган тажовузларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда уларга барҳам бериш бўйича разведка ва контрразведка фаолиятини амалга ошириш;
  • Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш;
  • Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасини давлат хавфсизлигига бўладиган хавф-хатарлар ҳамда таҳдидлардан ҳимоя қилиш, мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича стратегик ташаббусларни амалга оширишда иштирок этиш;
  • терроризм, экстремизм, уюшган жиноятчиликка, қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш;
  • давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этишга қаратилган бузғунчилик фаолиятининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга барҳам бериш;
  • иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, халқимизнинг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат манфаатларига ҳамда хавфсизлигига таҳдид солувчи коррупция ҳолатларига қарши курашиш;
  • телекоммуникациялар ва транспорт соҳасида давлат хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларга шарт-шароит яратувчи омилларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам бериш;
  • тергови ДХХ ваколатига киритилган жиноят ишлари бўйича терговга қадар текширув ва дастлабки терговни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
  • давлат органлари ва бошқа ташкилотларда давлат сирларининг сақланишини, махсус алоқанинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш устидан назорат қилиш;
  • давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон яратувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш;
  • ДХХнинг жанговарлик ва сафарбарлик шайлиги ҳолатини такомиллаштириш ҳамда сақлаб туриш, фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва ҳарбий ҳолат жорий қилинганда куч ва воситаларни ҳаракатларга тайёрлаш.

 

ДХХ мустақил фаолият юритади, бевосита Президентга бўйсунади ва унга ҳисобдордир. Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси хизмат фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан мунтазам равишда хабардор қилинади.

 

ДХХ раиси давлат раҳбарининг фармонлари билан, кейинчалик мазкур ҳужжатлар Олий Мажлис Сенати томонидан тасдиқланган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. Раис ўринбосарлари Президент томонидан парламент иштирокисиз лавозимга тайинланади.

 

ДХХнинг ҳарбий хизматчилари дахлсизликка эга бўлади ҳамда фақат бевосита ёки тўғридан-тўғри бошлиғига бўйсунади. Улар тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокурорининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши мумкин эмас. Улар тегишинча ДХХ раисининг, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқларининг розилиги билан маъмурий жавобгарликка тортилади.

 

Қонун билан ДХХ ҳарбий хизматчилари ҳуқуқий ҳолатининг бошқа жиҳатлари ва фаолият юритиш тартиби ҳам тартибга солинди.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида 6.04.2018 йилда эълон қилинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_