Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
.

ID-карта, хорижга чиқиш паспорти ва техник паспортни уйда расмийлаштириш мумкин

09.08.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2023 йилдаги “Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 321-сон Қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 октябрга қадар ID-карталар ва хорижга чиқиш паспортларини уларнинг эгаларига почта хизмати орқали етказиш йўлга қўйилади.

 

2023 йил 1 декабрдан фуқароларнинг яшаш жойлари бўйича миграция соҳасида хизматлар, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат рақами белгиларини бериш амалга оширилади.

 

Миграция соҳасида сайёр давлат хизматидан фойдаланишни истовчилар:

  • Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг расмий веб-сайти, “Call-марказ”, мобил иловаси;
  •  ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишади.

 

Мурожаат этувчи сайёр хизмат кунини танлайди.

 

Сайёр хизмат кўрсатилиши учун белгиланган йиғим ва тўловларга қўшимча равишда фуқаро транспорт харажатларини тўлаши лозим, унинг миқдори БҲМнинг 21,9 %дан (масофа 10 кмгача бўлса) 83,2 %гача  (100 км) ташкил этади.

 

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига сайёр хизматлар мурожаат этилган кундан 10 иш куни мобайнида қўшимча тўлов ундирилмасдан кўрсатилади.


Маълумот учун:
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаси қуйидагилар киради:

  •  ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
  •  I ва II гуруҳ, ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлиги бўлган болалар;
  •  муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
  •  ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар;
  •  етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  •  ижтимоий хизматларга муҳтож деб топилган шахслар.

 

Шунингдек, фуқаролар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича сайёр хизматга буюртма беришлари мумкин.

 

Сайёр хизмат учун Қўшимча тўлов миқдорлари:

  • 1 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 4 баравари;
  • 3 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 3 баравари;
  • 5 кунда кўрсатилганда – БҲМнинг 2 баравари.

 

Масофа 10 кмдан ошганда, ҳар бир километр учун БҲМнинг 5 % миқдорда қўшимча тўлов амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.