Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликдаги янгиликлар
  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфлар миллий даражада баҳоланади

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хавфлар миллий даражада баҳоланади

21.09.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 20.09.2018 йилдаги қарори билан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия (бундан кейин – Комиссия) ташкил этилди. Ҳужжат ЎзА сайтида эълон қилинган. 

 

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг ўзаро баҳолашнинг 2-босқичини ўтказиш режасига мувофиқ 2019–2020 йилларда Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги миллий тизимини ўзаро баҳолаш режалаштирилган.

 

Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтиш ва Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳнинг (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада фаолият юритувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда. Уларнинг мансабдор шахслари зиммасига ўз йўналиши бўйича шахсий жавобгарлик юкланди.

 

Масалан, банклар, кредит ташкилотлари ҳамда қимматбаҳо металлар ва тошлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўйича Марказий банк раисининг ўринбосари жавобгар. Жами 6 та сектор бўлиб, масъул амалдорлар (соҳа идораси раҳбари ўринбосари даражасидаги, таҳр.) сони ҳам шунча. 


Ҳужжат билан ташкил этилган Комиссия хавфларни баҳолаш бўйича ишларни ташкил этиш, ушбу соҳадаги давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, ФАТФ тавсияларини ва мазкур соҳадаги халқаро ҳужжатларни имплементация қилиш, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабабларини аниқлаш билан шуғулланади.

 

Комиссиянинг ишчи органи – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (бу ерга қаранг). Унга кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш фаолиятига жалб қилинган ташкилотларнинг (банклар, кредит, риэлторлик, лизинг ташкилотлари, адвокатура, нотариат ва ҳ.к.) ходимларини ўқитиш ҳамда уларнинг малакасини ошириш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_