Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги санатория Что делать, если возникает корректировка НДС при возврате лекарств, проданных без НДС Как обновление интерфейса my.soliq.uz повлияло на работу налогоплательщиков Какие особенности сделок с аффилированными лицами акционерного общества

Қонунчиликдаги янгиликлар

7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади

7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади

Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади

Давлат хизмати учун буюртма берганда ЭРИнинг ҳақиқийлиги текширилади

Давлат хизмати учун буюртма берганда ЭРИнинг ҳақиқийлиги текширилади

Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча турдаги хизматларда электрон рақамли имзодан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

Термиз университети ҳузурида янги спорт маркази ташкил этилади

Термиз университети ҳузурида янги спорт маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрдаги 322-сон қарори билан Сурхон дарёси соҳили ҳудудида Термиз давлат университети ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида “Амударё” спорт-соғломлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқулланди

Кадастр ишларини юритиш учун қоидалар белгиланди

Кадастр ишларини юритиш учун қоидалар белгиланди

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори билан Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари тасдиқланди

Банкларга ломбард кредитини бериш тартиби ўзгарди

Банкларга ломбард кредитини бериш тартиби ўзгарди

Банк ломбард кредитини олиш учун у Ўзбекистон республика валюта биржасида ДЕПО ҳисобварағига эга бўлиши лозим. Бу Марказий банк бошқарувининг қарори билан белгиланди

Олий ўқув юртлари битирувчилари аттестацияси янгича тарзда ўтказилади

Олий ўқув юртлари битирувчилари аттестацияси янгича тарзда ўтказилади

Олий ўқув юртларида битирув имтиҳонларини энди тест шаклида ҳам топшириш мумкин. Бу Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан белгиланди

Тиббий экспертизаларни ўтказиш кимга топширилди

Тиббий экспертизаларни ўтказиш кимга топширилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан тиббий экспертизалар, шунингдек гемодиализ муолажасидан ўтиш мумкин бўлган муассасалар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Вазирлар Маҳкамасининг 6.11.2015 йилдаги 318-сон Қарори билан Туркманистоннинг автотранспорт воситаларидан ундириладиган йиғимлар ставкаларига ўзгартиришлар киритилди

Сув таъминоти тизими қайта ташкил этилади

Сув таъминоти тизими қайта ташкил этилади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида сув таъминоти ва канализациянинг ишлаётган ташкилотлари негизида шаҳарлар ва туманларда филиаллари бўлган ягона «Сувоқова» давлат унитар корхоналари ташкил этилади

Хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш учун 2 йил муддат берилди

Хўжалик юритувчи субъектларга ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш учун 2 йил муддат берилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2.11.2015 йилдаги 309-сон Қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими билан мос бўлган замонавий электрон ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланмаган хўжалик юритувчи субъектларга – юридик шахсларга электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш тақиқланади

Мактаблар қошидаги логопедлар қандай ишлайди

Мактаблар қошидаги логопедлар қандай ишлайди

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қўшма қарори билан Умумий ўрта таълим муассасаси қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Лотереялар йўриқномага асосан ўтказилади

Лотереялар йўриқномага асосан ўтказилади

Молия вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 октябрда 2724-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тиражли лотерея ўйинларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди

Спортчи, тренер ва ҳакамларга қўйиладиган талаблар ўзгарди

Спортчи, тренер ва ҳакамларга қўйиладиган талаблар ўзгарди

Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи билан Спорт тури бўйича спортчи, тренер ва ҳакам касбларига қўйиладиган малака талабларига ўзгартиришлар киритилди

Режадан ташқари ўқув машғулотларига ҳақ тўланади

Режадан ташқари ўқув машғулотларига ҳақ тўланади

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг намунавий шахсий йиллик иш режасига ўзгартириш киритилди

Ҳужжатлар муҳрсиз ҳам олиб қўйилади

Ҳужжатлар муҳрсиз ҳам олиб қўйилади

Давлат солиқ қўмитасининг қарори билан Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўтказиладиган солиқ текширувларида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Янги касблар киритилди

Янги касблар киритилди

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғи билан Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 йилдаги 164-сон қарори билан тасдиқланган хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Корпоратив бошқарув маркази нима билан шуғулланади

Корпоратив бошқарув маркази  нима билан шуғулланади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2015 йилдаги 305-сон қарори билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг қатор ҳужжатлари тасдиқланди

Қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги ахборот очиқ бўлади

Қимматли қоғозлар эгалари ҳақидаги ахборот очиқ бўлади

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи билан Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Пахта саноати қайта ташкил этилади

Пахта саноати қайта ташкил этилади

Президентнинг 2015 йил 27 октябрдаги Фармони билан пахта хомашёсини қабул қилиш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил этилмоқда

Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати

Парвоз хавфсизлиги учун ахборот назорати

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Фуқаро авиацияси ҳаво кемаларининг парвоз маълумотларини йиғиш, таҳлил қилиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича авиация қоидалари тасдиқланди.