Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин
Барча янгиликлар Компания янгиликлари Оммабоп мақолалар
Барча янгиликлар
23.07.24

Шаҳар муҳитида ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжлари учун шароитлар яратилади

2025 йил 1 январдан бошлаб вазирликлар ва идоралар, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектлар фуқароларни қабул қилиш ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон билан ишлашлари шарт бўлади.

22.07.24

Йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарар қопланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ички қатновдаги поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда кўрилган зарарни Давлат бюджети ҳисобидан қоплаш тартиби тасдиқланди.

19.07.24

Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилмоқда

У ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштиради.

19.07.24

Тошкентда Америка технология университети очилмоқда

У муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрлайди.

19.07.24

Энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда

Унинг вазифаларидан бири - энергетика соҳаси ходимларининг зарур касбий компетенциялар даражасини шакллантириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш.

19.07.24

ТИЭКларнинг иши KPI асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади

Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.

19.07.24

Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда

18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади.

17.07.24

Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди

Махсус электрон тизим орқали фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартишлар киритилди.

16.07.24

Техник кўрикдан ўтиш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин

Техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.

15.07.24

Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди

Хусусан, туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди.

15.07.24

Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади

Уларга кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.

15.07.24

ЎзДЖТУ қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди.

15.07.24

Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади

2025 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказади.

15.07.24

Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади

Паспортда жумладан, аҳоли ва уй хўжаликлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар сони, аҳоли зичлиги акс эттирилади.

15.07.24

АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди

Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

15.07.24

Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади

Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.

12.07.24

"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда

Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.

11.07.24

Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади

Нарх ва бошқа шароитлар тенг булган ҳолларда, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.

11.07.24

Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади

Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

10.07.24

Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди

Эндиликда божхона ва эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ФВВдан хулоса олиш зарур.

10.07.24

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда

10.07.24

Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди

Хусусан, айрим субъектлар томонидан ушбу ташкилотлардаги улушларга эгалик қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.

09.07.24

Йўллар тоифаларга ажратилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий фойдаланишдаги йўллар халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тоифаларига киритилди.

09.07.24

Божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди

Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан ордерни тўлдириш қоидалари тасдиқланмоқда

09.07.24

Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди

Улар қайта тикланадиган электр манбаларидан самарали фойдаланиш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантиришга қаратилган.

Компания янгиликлари
Оммабоп мақолалар

СК-2026: со­лиқ ва бюд­жет си­ёса­ти­нинг асо­сий йўна­лиш­ла­ри

Buxgalter.uz экспертлари 25.12.2025 йилдаги "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2026 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1108-сон Қонун бўйича бир нечта шарҳлар тайёрладилар.

Ёр­дам­га муҳтож­лар­ни иж­ти­мо­ий қўллаб-қув­ват­лаш­нинг ян­ги ти­зи­ми жо­рий этил­моқда

Давлат таъминотидаги оилаларга хонадонларга қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидия ва Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Мам­ла­кат­нинг иж­ти­мо­ий ва иш­лаб чиқариш ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ри­вож­лан­ти­риш бўйича уч йил­лик дас­тур қабул қилин­ди

Унинг йўналишларидан бири – қурилиш объектларини лойиҳалаштиришда "яшил" технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда энергия самарадорлиги стандартлари ва ёндашувларига тўлиқ риоя қилиш.

Кор­руп­ци­яга қар­ши ку­ра­шиш ти­зи­ми ян­ги босқич­га кўта­рил­моқда

Давлат органлари ва ташкилотларида Коррупцияга қарши курашиш менежментини сертификатлаш миллий тизими жорий этилмоқда.

Ре­цепт бўйича бе­ри­ла­ди­ган до­ри­лар­нинг ре­фе­рент нар­хла­ри қан­дай ҳисоб­ла­на­ди

Референт нархларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёни махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мазкур соҳада ваколатли орган этиб белгиланди.

Илм-фан соҳаси туб­дан ис­лоҳ қили­на­ди

Президент Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирларини тасдиқлади.

Сунъ­ий ин­тел­лект соҳаси­да­ги етак­чи­лар ўрта­си­да мил­лий тан­лов ўтка­зи­ла­ди

"Бир миллион дастурчи" лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида "Сунъий интеллект соҳасидаги беш миллион етакчи" лойиҳаси бошланади.

Но­та­ри­ал ҳуж­жат­лар­ни он­лайн тас­диқлаш мум­кин

Нотариал ҳаракатларни видеоконференсалоқа орқали амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Иж­ти­мо­ий соҳа му­ас­са­са­ла­ри­ни қуриш ва таъ­мир­лаш жамғар­ма­си таш­кил этил­ди

Унинг маблағлари янги мактаблар қуриш, мавжуд таълим муассасаларини реконструкция қилиш, замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.

Бож­хо­на бо­жи­нинг ноль став­ка­си қай­си то­вар­лар­га нис­ба­тан узай­ти­рил­ди

Имтиёз аҳолининг муҳим товарлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

Сўнгги шарҳлар

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:37
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:34
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:31
Шарҳлар: 4075
ўқиш

24.09.13
testing@example.com: 13.01.26 04:49:29
Шарҳлар: 4075
ўқиш