Тиббий-меҳнат экспертизаси тиббий-ижтимоий экспертизага алмаштирилди
Меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Баҳоловчи ташкилотларга қўйиладиган талаблар қайта кўриб чиқилди
Бир қатор НҲҲларга алкоголли маҳсулотларни реализация қилишга тааллуқли ўзгартиришлар ҳам киритилди.
Экспортни қўллаб-қувватлаш учун $100 млн ажратилади
Маблағлар экспорт билан боғлиқ савдо ва экспортолди операцияларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Давлат ўсимлик касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашни қўллаб-қувватлайди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тасдиқланди.
Лицензияларни амал қилиш муддатларига чекловлар олиб ташланди
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги 14.07.2021 йилдаги ЎРҚ-701-сон Қонун қабул қилинди.
Ёшларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.
Қишлоқ хўжалигига қўшимча субсидиялар ажратилади
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратилади.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлими вазифалари белгиланди
Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бош вазирнинг молиявий масалалар бўйича ўринбосарининг вазифалари белгиланди
Шунингдек Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Халқаро юк ташишларда электрон пломбалардан қандай фойдаланилади
Электрон пломбаларни қўллаган ҳолда автотранспорт воситаларини кузатиб бориш тизими тажриба-синов тариқасида жорий этилади. Тизим Ўзбекистон ҳудудига товарларнинг ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш чора-тадбирлари ўз вақтида кўрилишига имконият яратади.
Қоракўлчиликни ривожлантиришнинг мақсадли параметрларига ўзгартиришлар киритилди
Президентнинг Фармони билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг вазифалари кенгайтирилди.
Молия вазирлиги МҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон харажатларини қоплаб беради
Бугунга қадар ўқув марказлари ва талабгорларга 167 187 166 сўм ажратилди, келиб тушган аризалар бўйича жами 138 180 000 сўм қоплаб берилди.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар – электрон шаклда
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Божхона тартиб-таомиллари соддалаштирилди
Тадбиркорлик субъектларига четдан хом ашё сотиб олишга ва божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотишга рухсат берилди.
"Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари белгиланди
Президент томонидан "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайитида уч кун дам олишади
Президент томонидан 13 июль куни “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ўзбекистон 10 та поезд сотиб олади
“Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасининг ТИА тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятига қандай ўзгартиришлар киритилди
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси – хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғининг функционал вазифалари кенгайтирилди.
Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади
Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида жойларда «Мен Қўқонга бораман» шиори остида кўргазма ва кўрик-танлов ташкил этилади.
Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг янги котибиятига Ўзбекистон Республикаси туризм маҳсулотини халқаро ва ички туризм бозорларида тарғиб қилишни таъминлаш, мамлакатнинг саёҳат ва дам олиш учун хавфсиз сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш вазифалари юклатилди.
Ипак ва жун ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар ажратилади
Хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга ҳамда қоракўлчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилиб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл ва қоракўлча терилари учун субсидиялар берилади.
Давлат объектлари «ноль» қийматда сотилмайди
Шунингдек давлат активларини реализация қилишдан тушган маблағларни тақсимлаш тартибига ўзгартириш киритилди.
Ўзбекистонда мактабгача таълим Саудия тараққиёт жамғармаси томонидан қўллаб-қувватланади
«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасига жамғарма томонидан 41 млн саудия риали суммасидаги кредит ажратилади.
Қўшма таълим дастурлари экспертизадан ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси ва хорижий ҳамкор олий таълим ташкилотларининг қўшма таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари нимага раҳбарлик қилади
Унинг фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал вазифалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низомда акс эттирилган.
Вазирлар Маҳкамасида янги котибият ташкил этилди
Котибият ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги масалалари билан шуғулланади, унга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қилади.
«Термиз» халқаро савдо маркази: товарларни ўтказиш тартиби белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланишича, товарлар «Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудига божхона тўловлари тўланмасдан олиб кирилади.
Жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш қандай шакллантирилади
Коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахслар реестрга киритилади, давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишни бошлайди.
Халқаро почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштируви тартиби белгиланди
Ҳужжат божхона соҳасидаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган ҳамда амалга ошириш механизмлари билан таъминланмаган нормалар ва ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида қабул қилинган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Мусиқа ва жисмоний тарбия ўқитувчиларига сертификатлар берилади
В+ ва ундан юқори даражадаги сертификат учун ойлик маошга устама берилади.
Ҳайдовчилик гувоҳномасида "А1" кичик тоифаси пайдо бўлади
2026 йил апрелдан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари жорий этилади.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси ислоҳ қилинмоқда
Энергетика ва йирик ишлаб чиқариш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва методикалар ишлаб чиқилади.
Медиация институти такомиллаштирилмоқда
Айрим қонун ҳужжатларига низоларни судгача ҳал қилишда медиация институтини ривожлантиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.




