
Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.

Педагог кадрларни тайёрлашда сиртқи таълимдан воз кечилади
Бўлажак педагоглар фақат кундузги ва кечки таълим шаклларида ўқитилади.

Бир қатор тиббиёт олий таълим муассасалари қайта ташкил этилади
Хусусан, янги ташкил этилаётган Тошкент давлат тиббиёт университетининг вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Таъминланган кредитлар бўйича талабларни қондириш тизими такомиллаштирилмоқда
Такрорий савдолар ўтмаган деб эълон қилинганда гаров нарсасини ўзида қолдириш тартиби ўзгартирилди.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда
Ер ости сувларидан-сув ўлчаш қурилмасиз фойдаланганлик учун оширилган солиқ ставкалари белгиланмоқда.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак