Ипакчилик: субсидиялар, солиқ имтиёзлари ва тутзорларни кенг миқёсда кенгайтириш
Ипакчиликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқариш, экспорт ва аҳоли бандлигини оширишга қаратилган янги тизим жорий этилмоқда. Пилла етиштирувчилар учун субсидиялар, тармоқ корхоналари учун солиқ имтиёзлари, тутзорларни кенгайтириш орқали озуқа базасини кенг кўламда кенгайтириш кўзда тутилган.
Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилди
У кибертаҳдидларга қарши курашиш миллий тизимини яратиш, рақамли криминалистикани ривожлантириш, давлат ва муҳим ахборот инфратузилмаси ҳимоясини кучайтиришни назарда тутади.
Фармацевтика тармоғи: янги қўллаб-қувватлаш чоралари, имтиёзлар ва биофармацевтика марказини ташкил этиш
Президент фармонида ишлаб чиқарувчилар учун имтиёз ва субсидиялар тизимини кенгайтириш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш, "Tashkent Pharma Park" кластерини минтақавий тадқиқот ва ишланмалар хаби сифатида ривожлантириш кўзда тутилган.
Солиқ низоларини кўриб чиқиш: Япония амалиёти қандай сабоқ беради?
Японияни кўпинча шарқдаги географик жойлашуви, ривожланган технологиялари, бой маданияти ва ўзига хос анъаналарига урғу бериб, "кунчиқар мамлакат" деб аташади. Суд тизими ҳам бу мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Сунъий интеллектга асосланган ечимлардан фойдаланишнинг этика қоидалари ишлаб чиқилди
Қоидалар сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш тамойиллари ва талабларини, шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланувчи иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
"Tax free" тизими кенгайтирилмоқда: чет элликларга харидлар чоғида ҚҚСни қайтариш соддалаштирилади
"Tax free" хизмати мамлакатнинг барча халқаро аэропортларида жорий этилади, солиқни қайтариш ва маблағларни нақд пулда ҳамда банк картасига олиш тартиби соддалаштирилади.
Кўчмас мулк ва транспорт воситалари олди-сотдиси нақдсиз шаклда амалга оширилади
Марказий банк бошқарувининг қарори билан Кўчмас мулк ва транспорт воситаларининг олди-сотди шартномалари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун нотариуслар ва банклар ўртасида электрон маълумотлар алмашиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Энергия тармоқларига ноқонуний уланишларга қарши кураш чоралари кучайтирилмоқда
Электр, иссиқлик, газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш учун жарималар оширилди, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланди.
Давлат органларида IТ-аудит жорий этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат органлари ахборот инфратузилмасининг мунтазам IТ-аудити жорий этилмоқда, шунингдек, технопарк резидентларининг фаолияти учун шарт-шароитлар, шу жумладан халқаро ҳисоб-китоблар ва рақамли хизматлар экспортини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда.
Рамазон ҳайити 20 мартда нишонланади
Бу йил Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Ўзбекистонликлар қайси кунларда дам олиши ҳақида – бизнинг материалимизда.



