Андижон вилоятида "Мебель комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда
Унда мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, кўргазма павильонлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдончалари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази жойлашади.
Ерларни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш учун фоизсиз қарзлар ажратилади
Уларни вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, насос агрегатларини монтаж қилиш ва ишга тушириш, дарё ва каналлардан сув олиш учун ускуналар харид қилиш ва бошқаларга ишлатиш мумкин.
Сув ҳисоблагичларни сақлашга ким маъсул
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ҳуқумат қарорларига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилишга қаратилган ўзгартишлар киритилмоқда.
Экология соҳасидаги танловлар қандай ташкил этилади
Танлов ғолиблари 8 декабрь - Конституция куни арафасида тантанали вазиятда тақдирланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари таъсири қандай баҳоланади
2025 йилдан бошлаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мониторинг қилинади
Миллий вақт шкаласи жорий этилмоқда
Ташкилотларга аниқ вақт пулли хизмат асосида узатилади
Республика шоликорларига имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади
Шоли етиштириш учун ускуналар харид қилиш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилмоқда
Туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда. Уларнинг ишини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бошчилигидаги Республика штаби мувофиқлаштиради.
Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
Улар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан тўланади.
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини тартибга солувчи баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди
Суғурта хизматларини кўрсатиш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби белгиланмоқда
Суғурта хизматлари таннархи таркибига учта қўшимча махсус харажатлар киради
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида грант олади
Шунингдек, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қопланади.
Судлар Халқ депутатлар кенгашлари олдида ҳисобот беришмайди
Шу билан бирга улар жамоатчиликни ҳар чоракда ўз фаолиятлари бўйича хабардор қилишади.
Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
Президент қарори билан тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Кузда иш ҳақи, пенсия ва нафақлар оширилади
Тегишли фармонни Президент 2024 йил 12 августда имзолади.
“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Шунингдек, Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш асоси ўзгармоқда.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди
Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади.
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялаштирилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди.
Юридик шахсларга СТИРни бириктириш регламенти тасдиқланмоқда
СТИРни бириктириш бўйича сўровни текширишнинг энг узоқ муддати – 1 иш куни.
Энергия тежаш масалалари қандай тартибга солинади
Президент мунтазам энергоаудит ўтказиш, ёқилғи-энергетика ресурсларининг белгиланган сарф нормаларига қатъий риоя қилиш, энергияни тежаш соҳасида халқаро стандартларни қўллаш ва бошқаларни белгилайдиган Қонунни имзолади.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун хусусий сектор лицензия олиши лозим
Бунда қуввати 5 МВтдан ортиқ бўлган гидроэлектр станцияларининг камида 25% давлат мулки бўлиши шарт.
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Ягона сўровнома асосида фуқаролар муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг мурожаатлари асосида, "эшикма-эшик" юриш натижалари бўйича ва бошқа ҳолларда ўтказилади.
"Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда
Унинг ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида сотилади.
Ер амнистияси эълон қилинди
Тегишли қонун 2028 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.
Осма йўллар қурилишига субсидиялар берилади
Улар Давлат бюджетидан 2025 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши ва йўллар узунлиги камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар 500 метр йўл учун 1 млрд сўм миқдорида ажратилади.
Мажбурий рақамли маркировка қўйилган товарлар савдосида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Солиқ қўмитасига бундай товарларнинг чакана савдосини назорат қилиш топширилди.
Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар
Аскарларнинг касб эгаллаш ва таълим олишга бўлган қизиқиш ҳамда интилишларини қўллаб-қувватлаш орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи оширилади.
«Менинг боғим» лойиҳаларини ташкил этиш жараёни такомиллаштирилмоқда
Ҳужжат «Менинг боғим» лойиҳаларини амалга оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва жамоатчиликнинг ташаббускорлигини қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Олий таълим тўғрисидаги низом янгиланди
Ҳужжат олий таълим ташкилотларида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тартибини, шунингдек олий таълим ташкилотлари талабалари ва ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Ўзбекистон минтақанинг таълим хабига айланмоқда
Илмий салоҳиятни бирлаштириш, ОТМларнинг академик, ташкилий ва молиявий мустақиллигини кенгайтириш орқали илмий кластерлар ташкил этилади.
Ягона QR-код орқали тўлов хизматлари
Қоидалар тўлов учун ишлатиладиган QR-кодларни стандартлаштириш ва турли тўлов тизимларини бирлаштиришга қаратилган.
Интеллектуал фаолият қандай рағбатлантирилади
Ҳужжат технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш, интеллектуал фаолият бўйича танловларни ўтказиш тартибини белгилайди.
Хорижий давлатларда олинган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар қандай тан олинади
Хорижий давлатларнинг аттестация органлари томонидан талабгорларга берилган илмий даража тўғрисидаги ҳужжатлар ваколатли орган томонидан экспертиза ўтказиш орқали ёки тўғридан-тўғри илмий экспертизасиз тан олинади ва нострификация қилинади.
Ҳарбий тиббиёт институтида мутахассислар малакаси оширилади
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Ҳарбий тиббиёт институтида тўлов-контракт асосида ўқитиш тартиби белгиланди.
Газ баллонлари учун аризалар – «E-gaz» тизими орқали
Турар жой хонадонларини маиший газ баллонлари билан таъминлаш тартиби белгиланди
МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди
Қонун МЧЖни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олади ва қонунчиликдаги қатор бўшлиқларни бартараф этади.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Янги сонларда ўқинг
2026, 12 май№ 19
- Туризм соҳасида лойиҳа бошқаруви жорий этилмоқда
- 2026 йилда таътил тўловлари ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади
- Чет эллик туристларга сотилган турларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш
- ККУ бошқарув соҳаси тўлиқ рақамлаштирилади
- Назорат-касса техникасини назорат-касса техникасини ким қўллаши керак


