Болалар қайси ёшдан тайёрлов гуруҳларига қабул қилинади
ВМнинг қарори билан ВМнинг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент мактаблари ўқувчилари учун “Ренессанс” соғломлаштириш оромгоҳи ташкил этилади
“Ўзметкомбинат” АЖнинг “Ёшлик” болалар соғломлаштириш оромгоҳи Президент таълим муассасалари агентлиги тасарруфига беғараз ўтказилади. Уни сақлаш учун 10 йил давомида “Ўзметкомбинат” АЖ томонидан ҳомийлик хайриялари ажратилади.
Ички ишлар органларининг экспертлари пуллик хизматлар кўрсатади
Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларга экспертлик, биометрик идентификация ва бошқа пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишди.
Пенсия қонунчилиги: нималар ўзгарди
Бошқалар қаторида, ногиронлик пенсиялари тайинланадиган шахслар рўйхати кенгайтирилди.
Автомобилни ижара бериш тартиби соддалаштирилди
Шунингдек, ҚҚС бўйича вақтинчалик солиқ имтиёзлари муддати ҳам узайтирилди ва энди ССП форс-мажор ҳолатларини тасдиқлайди.
Чорвачилик давлат томонидан қандай қўллаб-қувватланади
Чорвачилик хўжаликларига гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун субсидиянинг миқдори 2 000 сўмдан 4 000 сўмга ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўмдан 400 сўмга оширилди.
ОТБ Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш учун маблағлар ажратади
Республика бюджетининг харажатларини молиялаштириш учун жами $100 млн йўналтирилади, биринчи транш - $20 млн.
Чорвачиликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланди
2022 йилда бу соҳага Жаҳон банкининг $300 млн миқдоридаги кредит маблағларини жалб этиш режалаштирилмоқда.
Электр энергетика сектори трансформация қилинади
Бунинг учун Жаҳон банки томонидан имтиёзли кредитлар ҳамда грант маблағлари ажратилди.
“Бойсун баҳори” фестивали апрелда ўтказилади
2022 йилдан бошлаб у ҳар икки йилда бир марта апрель ойида Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилади.
Халқ таълими тизими ислоҳ қилинади
Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича миллий кенгаш ташкил этилади, унинг вазифалари орасида - ўқитувчи касбининг мақоми ва обрўсини кўтариш, ўқитувчиларнинг моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватланишини таъминлаш, самарали меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш.
Ички йўлларнинг таъмирланиши жамоатчилик томонидан назорат қилинади
Автомобиль йўллари соҳасида очиқлик стандартларини жорий этиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари белгиланди.
Пойтахт жамоат транспорти тизими қандай ривожлантирилади
Бошқалар қаторида, жамоат транспорти ҳаракатига устуворлик бериш учун чорраҳа ва кўчаларни қайта лойиҳалаштириш назарда тутилган.
Чирчиқда кимё-индустриал технопарки ташкил этилади
У Тошкент вилояти ҳокимлиги, "Ўзкимёсаноат" АЖ ва Татаристон Республикаси Президенти маъмурияти билан келишувлар доирасида ташкил этилади.
Профессионал таълим соҳасига - $162 млн
Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали “Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш” лойиҳаси амалга оширилади.
Интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жарималар жорий этилди
Жумладан, товарни бошқа шахснинг ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулда тайёрлайдиган шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима солинади.
“Ёш гвардиячилар” болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ташкил қилинмоқда
Уларнинг мақсади - ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш ва спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини ташкил этиш.
Ўқувчилар мусиқа чолғуларида куй ижро этишга ўргатилади
Юридик шахслар фойда солиғи ҳамда айланмадан солиқни ҳисоблашда солиқ солинадиган базани ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини ўтказишга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтиради.
Божхона кодекси: нималар ўзгарди
Ўзгартиришлар товарларни божхона режимига жойлаштириш, божхона декларациясини тақдим этиш, жисмоний шахслар томонидан товарларнинг нотижорат мақсадларда қўл юки ва кузатиб борилаётган багажда олиб ўтилиши қоидаларига тегишли.
Кўп квартирали уйлар қандай бошқарилади
Кўп квартирали уйларни бошқаришни такомиллаштириш ва коммунал хизматлар кўрсатишни янада яхшилашга йўналтирилган бир қатор низомлар қабул қилинди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари кучайтирилмоқда
Сенатнинг йигирма учинчи ялпи мажлисида қатор қонунлар маъқулланди.
Баракалла, “Норма” мезони “яшил” рангда!
“Норма” МЧЖ ҳамкорлари ва мижозлари учун хушхабар: унинг солиқ узилиши коэффициенти “яшил” рангга қадар пасайди. Вазиятни “Налоговые и таможенные вести” ҳафталиги бош муҳаррири Михаил ПЕРПЕР шарҳлайди.
Қурилиш соҳасида электрон тендер жорий этилди
Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Фуқароларнинг ташаббусли бюджетини тўплаш жараёни бошланди
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ҳудудларда 1 трлн сўм ортиқ маблағлар йўналтирилади.
Уруғчилик: соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чоралар
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази вегетация даврида уруғлик етиштирувчи субъектлар фаолияти мониторингини юритади.
1 Февралдан нималар ўзгарди
norma.uz портали 2022 йил 1 февралдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.
Ишни судга қадар юритишда электрон ҳамкорлик тизими жорий этилади
Унинг вазифаларидан бири - жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини кўриш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчининг мол-мулкини хатлаш механизмини АКТдан фойдаланган ҳолда амалга ошириш.
2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди
У беш босқичда амалга оширилади, уларнинг ҳар бири муайян мақсадларга эришишга қаратилган. Ижтимоий нафақалар тўлаш, солиқ имтиёзлари, таълимни яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тиббий хизмат билан қамраб олиш ва бошқалар шулар жумласидандир.
Суд экспертизасини ўтказишда электрон ҳужжат айланиши жорий этилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Низом билан электрон ахборот тизимлари орқали ҳужжатлар алмашиш, суд экспертизасини тайинлаш ва иш материалларини юбориш, сўровларни қабул қилиш ва тадқиқотлар ўтказиш ва бошқа тартиблар белгиланди.
Қишлоқ хўжалиги ерларини иккиламчи ижарага бериш рақамлаштирилди
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали амалга оширилади.
1 мартдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 мартдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Олий малака тоифасига эга мактаб ўқитувчиларига ипотека кредитининг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган янги чора 15 йилдан ортиқ иш стажига эга ўқитувчиларга тааллуқли бўлиб, 2026 йилдан бошлаб бюджетдан молиялаштирилади.
Ижро интизомига масъул амалдорлар малакасини оширади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан топшириқлар ижросини назорат қилишга масъул бўлган ходимлар учун Адлия вазирлиги базасида назарий тайёргарлик ва асосий давлат тузилмаларида амалиёт ўташ орқали уч йиллик малака ошириш цикли жорий этилмоқда.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳаси тубдан ислоҳ қилинади
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари белгиланди ҳамда халқаро талабларга мувофиқликни таъминлаш бўйича бир қатор чоралар назарда тутилди.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик учун жазо кучайтирилмоқда
Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланди.
Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди
Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, нодавлат суд экспертлари фаолиятига оид масалаларни тартибга солувчи бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.
Тадбиркорлар инновацион ишланмалар базасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади
Илм-фан ва бизнес ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади: тадбиркорларга инновацион ишланмалар базасига кириш имконияти яратилади ва уларни тижоратлаштириш учун рақамли платформа яратилади. Тегишли чора-тадбирлар иқтисодиётнинг реал секторига илғор технологияларни жорий этишга қаратилган 75-сон ВМҚда назарда тутилган.
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Улар билан "Эл-юрт умиди" жамғармасининг истиқболли кадрлар тайёрлаш бўйича стипендиатлари, Президент мактаблари ва "Янги Ўзбекистон" университети битирувчилари, "Президентнинг иқтидорли фарзандлари" ташаббуси иштирокчилари тақдирланади.



