Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида «касаллик варақалари» қандай акс эттирилади Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги янги Низом нима учун қабул қилинмоқда Юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисобга олиши ва тўлаши керак

Ўзбекистон 20 та давлат фуқаролари учун визаларни бекор қилади

15.08.2019

Рус тилида ўқиш

 

2020 йилнинг 1 январидан 20 та давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга келган кундан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим йўлга қўйилади. Бу ҳақда Давлат туризмни ривожлантириш қўмитасининг сайти орқали Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига ҳавола берилган ҳолда маълум қилинди.  

 

Рўйхатга Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Гондурас, Коста-Рика, Куба, Никарагуа, Панама, Тринидад ва Тобаго, Эл-Салвадор, Сент-Винсент ва Гренадин, Сент-Люсия, Багама Ороллари, Доминика, Сент-Китс ва Невис, шунингдек Ямайка давлатлари киритилди.

 

Санаб ўтилган давлатларнинг фуқаролари 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистонга электрон кириш визаларини олишлари мумкин бўлди, бу виза соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилади ва бу ерда 30 кун бўлиш ҳуқуқини беради. Хусусан, келгуси йилдан у олинмайди.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 февралидан бошлаб 45 та давлат фуқаролари мамлакатимизга визасиз 30 кунга ташриф буюриш ҳуқуқини олдилар. Айрим давлатлар билан Ўзбекистоннинг визасиз режими тўғрисида батафсил – бу ерда.