1 майдан боғчалар учун тўлов ўртача 15%га оширилади
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.
Япония билан визасиз режим шартларига тузатиш киритилди
Ҳукумат томонидан Япония фуқароларига Ўзбекистонга визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент қабул қилинди
Вазирлар Маҳкамаси Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлади. У расмий эълон қилинган кундан бошлаб 18 ой ўтгач амалга киритилади.
«Бюджет» ўринлар – икки баравар кўпаяди, мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар – камаяди, контракт 4 га бўлиб тўланади
Президентнинг 2 мартдаги Фармонида 2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши назарда тутилган режалар ва лойиҳалар акс эттирилган.
Амалдорлар давлат тилида иш юритишга ўқитилади
Ҳукумат томонидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди.
ҚАИРФ томонидан Ўзбекистондаги урология ва гемодиализ клиникалари молиялаштирилади
Қувайтнинг араб иқтисодий ривожланиш фонди Ўзбекистонга «Ўзбекистон Республикасининг урологик ва гемодиализ ёрдамини кўрсатувчи тиббиёт муассасаларни жиҳозлаш» лойиҳасини амалга ошириш учун $23,1 млн эквивалентида қарз беради.
Тошкентда замонавий санъат маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.03.2020 йилдаги 131-сон қарорида Марказни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилган.
Болаларни мактабга олдиндан тайёрлашади
Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Мактабгача таълим муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Жисмоний тарбия университетида бадминтон кафедраси очилади
Ўзбекистон Республикасида бадминтон спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Ким олий даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирланади
“Олий Даражали Дўстлик” ордени таъсис этилди, унинг тавсифи ва давлат мукофоти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади
2020-2021 йиллар учун ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тасдиқланди.
Коронавирус тарқалишига қарши чора-тадбирлар қабул қилинди
Вазиятни назорат қилиш, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов шошилинч йиғилиш ўтказди.
КСЗ ташкил этиш – Халқ депутатлари Кенгашлари қарори бўйича
Кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этишнинг янги тартиби тасдиқланди. Илгари амал қилган тартиб ўз кучини йўқотди.
Биометрик паспорт ўрнига ID-карталар берилади
ИИВ Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосланиб, шахсни идентификациялашнинг янги технологиясини жорий этиш тартиби юзасидан тушунтириш берди.
Болалар 14 ёшдан давлат органларига мурожаат қилишлари – алиментга беришлари мумкин
Президент болалар ҳуқуқларининг қўшимча кафолатларини белгиловчи қонунларга тузатишларни имзолади.
Бизни текширинг, илтимос
10 млрд сўм даромадга эга юридик шахс солиқ монитори ташаббуси билан чиқиши мумкин. У қандай ўтказилиши ҳақида - ДСҚнинг навбатдаги лойиҳаси шарҳида.
Наслчилик хўжалиги мақомини қандай олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 йилдаги 100-сон қарори билан Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Кадастр: қоғоз версия ўрнига – чипли карта
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунаси тақдимоти бўлиб ўтди.
Фосфор ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажми оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг 4.03.2020 йилдаги 120-сон қарорида «Аммофос-Максам» АЖ ва «Қизилқум фосфорит комплекси» МЧЖ фаолиятини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.
МЭИнинг Тошкент филиалида – 2 та факультет
Тошкент шаҳридаги «МЭИ» Россия миллий тадқиқот университети филиалининг тузилмаси тасдиқланди.
Ҳарбий хизматга чақириш тизими такомиллаштирилди
Президент томонидан фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган қарор имзоланди.
Қайси сабабларга кўра солиқларни тўлашни кечиктириш мумкин
Вазирлар Маҳкамаси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан cолиқларни тўлаш муддатларини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқди.
Пахтачиликни ривожлантириш – бозор қонунлари бўйича
Президентнинг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сон қарорида Ўзбекистонда пахтачиликни ривожлантириш бўйича асосий тамойиллар акс эттирилган.
Шарбат ишлаб чиқарувчилар учун янги техник регламент тасдиқланди
Мева ва сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.
Ғалла етиштириш соҳаси 2 босқичда ислоҳ қилинади
Президент томонидан ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш тўғрисидаги қарор имзоланди.
Тизим судьялар ўртасида ишни тақсимлайди
10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун билан «Судлар тўғрисида»ги Қонун ва процессуал кодексларга тузатишлар киритилди.
Талабномага 15 кун ичида жавоб беринг
Хўжалик юритувчи субъект олинган талабномага жавоб бериши лозим бўлган муддат қисқартирилди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захираларни шакллантиришнинг янги тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва аҳоли ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун мўлжалланган молиявий ва моддий захираларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг янги қоидаларини белгилади.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби




