Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир маслаҳатчиси лавозими жорий этилмоқда
У ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини мувофиқлаштиради.
Тошкентда Америка технология университети очилмоқда
У муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрлайди.
Энергетика соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ташкил этилмоқда
Унинг вазифаларидан бири - энергетика соҳаси ходимларининг зарур касбий компетенциялар даражасини шакллантириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш.
ТИЭКларнинг иши KPI асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади
Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ногиронликни белгилашнинг янги тартиби жорий этилмоқда
18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари томонидан маҳаллий хусусиятлар ва шароитларга мослаштирилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ногиронликни баҳолаш шкаласи асосида ўтказилади.
Лицензия ва рухсат бериш жараёнлари соддалаштирилди
Махсус электрон тизим орқали фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартишлар киритилди.
Техник кўрикдан ўтиш учун аризани ЯИДХП орқали бериш мумкин
Техник кўрик ўтказиш вақти ва жойи ҳақида онлайн хабарнома юборилади.
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди
Хусусан, туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди.
Иссиқхона хўжаликларини қандай қўллаб-қувватлашади
Уларга кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар берилади.
ЎзДЖТУ қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг вазифалари белгиланди.
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади
2025 йилдан бошлаб Ҳисоб палатаси устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50% ва ундан юқори бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказади.
Аҳоли пунктларининг хафвсизлик паспортларида нималар акс эттирилади
Паспортда жумладан, аҳоли ва уй хўжаликлари, кўп қаватли ва якка тартибдаги уйлар сони, аҳоли зичлиги акс эттирилади.
АГТКШ учун қўшимча талаблар белгиланди
Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишига оид хулоса қандай тартибда берилади
Хулоса бериш ҳақидаги сўров Адлия вазирлиги томонидан 30 кун ичида кўриб чиқилади.
"Қўқон" ЭИЗ ҳудуди кенгайтирилмоқда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимлиги заҳирасига киритилган 210,4 гектар ер қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилмоқда.
Давлат харидларида кимларга имтиёзлар берилади
Нарх ва бошқа шароитлар тенг булган ҳолларда, ногиронлиги бўлган шахслар, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг таклифлари устунликка эга бўлади.
Ер участкалари лойиҳаларнинг мастер-режаларига мувофиқ реализация қилинади
Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини амалга ошириш ва бўш ерлардан самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Божхона омборларининг ёнғин хавфсизлиги кучайтирилди
Эндиликда божхона ва эркин омбор фаолиятини амалга ошириш учун уларнинг ёнғин ва саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ФВВдан хулоса олиш зарур.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги назорат инспекцияси назорат тадбирларини қандай ўтказади
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг ваколатларига аниқлик киритилмоқда
Марказий банк Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритди
Хусусан, айрим субъектлар томонидан ушбу ташкилотлардаги улушларга эгалик қилиш тартиби ўзгартирилмоқда.
Йўллар тоифаларга ажратилди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий фойдаланишдаги йўллар халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўллар тоифаларига киритилди.
Божхона кирим ордерининг янги шакли тасдиқланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи билан ордерни тўлдириш қоидалари тасдиқланмоқда
Экологияни яхшилашга доир қатор чора-тадбирлар тасдиқланди
Улар қайта тикланадиган электр манбаларидан самарали фойдаланиш ва “Экологик транспорт” тизимини ривожлантиришга қаратилган.
Автожарималар устидан ЯИДХП орқали шикоят киритиш мумкин
Мурожаатни кўриб чиқиш муддати – 5 кун.
Йирик солиқ тўловчиларни аниқлаш мезонлари ўзгартирилди
Хусусан, суғурта ташкилотлари ҳам йирик солиқ тўловчилар қаторига киради.
Хорижий давлатда яшаш учун рухсатнома олган депутат ва сенаторларнинг ваколатлари тугатилади
Депутат ишга чиқмаганда ундан кунлик маоши ушлаб қолинади.
Мактабгача таълим агентлиги тугатилди
Унинг функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига юклатилди.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш – фақат лицензия асосида
Лицензия Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилади.
Қурилиш хизматлари рақамли форматга ўтказилади
Қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш рухсат берувчи ҳужжатларни олиш муддатлари ва харажатларини қисқартириш, қурилиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш ҳамда замонавий рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган.
Ҳарбий хизматчилар ижтимоий ҳимояси кучайтирилади
Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўланадиган ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори оширилади.
Мўмин Хуррамович Ашуров оламдан ўтди
2026 йил 9 июнь куни катта ички маданият, тиниқ ақл ва ноёб инсоний ҳалоллик эгаси бўлган Мўмин Хуррамович Ашуров вафот этди.
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва иморатларга бўлган ҳуқуқларни тан олиш тартиби соддалаштирилмоқда
Фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилди ҳамда ноқонуний эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тан олиш механизмлари такомиллаштирилди.
Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисидаги қонун: ҳудудларни янгилаш – ягона қоидалар асосида
Ҳужжат турар жой ва жамоат ҳудудларини янгилаш механизмларини белгилайди, лойиҳаларни мулкдорлар билан келишиш талабларини белгилайди, компенсация ва аҳолини вақтинча жойлаштириш кафолатларини мустаҳкамлайди.
Судларда коррупцияга қарши назорат кучайтирилади ва рақамли кадрлар тизими жорий этилади
Ушбу чора-тадбирлар ихтисослаштирилган хизматларни ташкил этиш, манфаатлар тўқнашувини мониторинг қилиш ва суд аппарати ходимларининг даромадларини декларациялашни назарда тутади, бу эса судлар фаолиятининг шаффофлигини ошириши ва жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлаши керак.
Энг яхши сунъий интеллект стартаплари президент гранти учун курашади
Сунъий интеллект соҳасидаги истиқболли стартапларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган "President AI Award" танловини ўтказиш тартиби тасдиқланди. Ғолиблар лойиҳаларни ривожлантириш учун сармоя оладилар, танловнинг ўзи эса инновацион ечимларни илгари суриш майдонига айланади.
Пахта етиштириш учун имтиёзли кредитларни қайтариш муддати узайтирилди
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди, бу эса фермерларга молиявий юкни камайтириш ва соҳада давом этаётган ислоҳотлар шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.
“Ноль энергия сарфли бинолар” (ZEB) тизими жорий этилади
Биноларни “Ноль энергия сарфли бинолар” тамойиллари асосида модернизация қилиш, қайта таъмирлаш ва қуриш концепцияси тасдиқланди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 7 июль№ 27
- Болалар нафақасини олиш шартлари, рассомнинг иш стажи, ҳужжатларни расмийлаштиришда пенсия жамғармасининг ёрдами ҳақида…
- Ходимни вақтинча бошқа ишга қандай ўтказиш керак
- Экспорт нархининг бозор баҳосига мувофиқлигини аниқлаш
- Янги Тошкентда «Буюк ипак йўли» мажмуаси барпо этилади
- Ким ва қандай шартларда соддалаштирилган 6 фозлик ҚҚСга ўтиши мумкин




