
Спорт ҳакамлари учун тоифалар ўзгартирилди
Маданият ва спорт ишлари вазирининг буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 5 февралда 2761-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янги Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Коллежлар битирувчилари микрокредит оладилар
Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 3 февралда 2758-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мансаб жиноятлари қандай тартибга солинди
20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан Жиноят кодексига (ЖК) киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги материаллар циклини давом эттирамиз

Товарлар ва хизматлар учун тўловларни мобил иловалар орқали амалга оширамиз. 4-қисм
Олдинги материалларда улар ёрдамида фойдаланувчилар товарлар ва хизматлар учун онлайн тўловни амалга ошириш, ўтказилган транзакциялар ва кўпгина бошқалар тўғрисида долзарб ахборот олишлари мумкин бўлган мобил иловалар ҳақида сўз юритдик. Бугун Ўзбекистонда мобил банкингнинг “энг биринчиси” – UPAY электрон тўловларнинг универсал сервиси ҳақида сўз боради

2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган юридик шахслар рўйхати эълон қилинди
2016 йил текширишлар режа-жадвалидан чиқарилган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлайдиган, шунингдек барқарор ўсиш суръати ва ишлаб чиқариш рентабеллигини таъминлаётган тадбиркорлик субъектлари рўйхати Давлат солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди

Янги Божхона кодекси сезиларли даражада кенгайтирилди
ЎРҚ-400-сон Қонун билан Божхона кодексининг янги таҳрири қабул қилинди. Эндиликда у ўз ичига 412 моддани олади.

Адвокатлар бизнес текширувларида иштирок этадилар
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, ДСҚ ва ДБҚнинг қўшма қарори билан Қўзғатилган жиноят ишлари бўйича тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларда адвокатларнинг мажбурий иштирокини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Корпоратив бошқарувчиларга аттестат берилади
Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг қўшма қарори билан Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Давлат томонидан ННТларга қандай кўмак берилади?
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг ННТни қўллаб-қувватлаш бўйича мулоҳазалари

Тестларни Paynet орқали харид қилиш ҳамон арзон
“Менинг шаҳрим. Таълим” Лойиҳаси ўз номини алмаштиришни режалаштираётир, бироқ абитуриентлар учун чегирмалар сиёсатини давом эттиради

Ўзбекистонда янги Йўл ҳаракати қоидалари жорий қилинмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига мувофиқ 2016 йил 1 мартдан янги Йўл ҳаракати қоидалари (ЙҲҚ) кучга киради

“Жавоб берамиз” Маълумот хизмати: виза, паспорт ва ХЧКваФР
“Жавоб берамиз” Маълумот хизматининг мавзуга доир материаллар тўпламини чоп этишни бошлаймиз. Бугунги тўплам ХЧКваФР билан ўзаро муносабат, виза, яшаш гувоҳномаси, вақтинчалик рўйхатни расмийлаштиришга бағишланади. Мамлакатимиз фуқаролари ва унинг меҳмонлари қандай масалаларга дуч келишади, уларни қандай ҳал қилиш мумкин – бу экспертларимиз жавобларида

Судлар инсон ҳуқуқлари бўйича барча муаммоларни ҳал этади
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён суд-ҳуқуқ тизимида чуқур ва инсонпарварлик ислоҳотлари давом этмоқда. Ушбу жараёнда бажарилган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судида ўтган йил якунлари ва 2016 йил истиқболларига бағишлаган кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкентда рақамли телевидение: пакетлар таркиби ва баҳоси
Фойдаланувчилар учун видеосигналлар трансляцияси сифати энг муҳим талаблардан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли бир таъминотчидан бошқасига, яъни қиммат бўлса-да сифатлироқ хизмат кўрсатадиган ва кенгроқ имкониятларга эга рақобатчиларга ўтиб кетаётган тадбиркорлар ва оддий фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда

Ўзбекистон банклари ўртасидаги танлов якунлари
Республика Марказий банки маълумотларига кўра, 2015 йилда аҳоли омонатларини жалб қилиш бўйича ўтказилган танловда республика банкларининг 854 филиали ҳамда 4 295 мини-банклари ва махсус кассалари иштирок этди

Адлия вазирлиги бошқармалари қайта тузилади
Президентнинг 25.01.2016 йилдаги ПҚ-2480-сон Қарори билан Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди

Менежмент тизимини сертификатлаштириш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг буйруғи билан Менежмент тизимларини сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ногирон болалар ва ТМЭК
Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қарори (АВ томонидан 16.01.2016 йилда 2752-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан “16 ёшгача бўлган ногирон болаларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрикдан ўтказиш қоидалари” тасдиқланди

Автотранспортда мева-сабзавот воситаларини ташишга рухсат берилиши муддати узайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2016 йилдаги 13-сон Қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 августдаги 249-сон қарорига ўзгартириш киритилди

Олий хўжалик суди ОАВ учун танлов эълон қилди
Олий хўжалик суди суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг, шунингдек хўжалик судлари фаолиятининг ОАВда ёритилишини янада такомиллаштириш мақсадида «Адолат – қонун устуворлигида» деб номланган танловни эълон қилади

Молия вазирлиги лизинг берувчилар тўғрисидаги ахборотни янгилади
Молия вазирлиги 2016 йил январь ойи ҳолатига амалдаги лизинг берувчилар ва лизинг операциялари тўғрисидаги янгиланган ахборотни эълон қилди

Импортга акцизлар ишлаб чиқарувчиларимизни ҳимоя қилади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан айрим импорт қилинадиган товарларга акциз солиғи ставкалари индексация қилинди

Кичик автомобиль корхоналари ходимларининг сони оширилди
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори (22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон) билан Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига ўзгартириш киритилди

Тезкор-қидирув тадбирлари – қонун доирасида
Парламентда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Ҳаво кемалари парвозлари хавфсизлигини ошириш учун чора-тадбирлар
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси Полянте СВЕШНИКОВнинг муҳокама этилаётган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича шарҳлари

Мактабгача таълим муассасалари қандай жиҳозланади
Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг қўшма қарори билан Мактабгача таълим муассасаларини мебель, ўқув кўргазмали қуроллар, техник воситалар, ўйинчоқлар, спорт анжомлари ва бошқа ашёлар билан жиҳозлаш меъёрлари тасдиқланди

Суд тизимига АКТ жадал жорий қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида соҳага тегишли қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар, шунингдек, судлар фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар, бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларни кенг омма эътиборига етказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

Қонун муҳокама жараёнида мукаммаллашади
Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган «Ахборот соҳасида меҳнатни муҳофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Агросаноат соҳасида қатор ҳужжатлар тўплами тасдиқланди
Хусусан, республикада янги боғларни тижорат банклари орқали кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштириш тартиби белгиланди.

1 майдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 майдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар шарҳини тақдим этади.

Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Товарларни икки томонлама қарама-қарши аукцион орқали сотиш тартиби белгиланди.

Электр энергияси ва табиий газ қурилмаларини ўрнатиш тартиби ўзгартирилди
Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий ускуналарини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда МИБ ходимлари ушбу жараёнда иштирок этмайди.

Йўл ҳаракатига халақит берувчи ноқонуний тўсиқлар ўрнатганлик учун – жарима
Йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган тасмадан ҳаракатланганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилди.

«Яшил энергия» сертификатларини бериш ва муомалага киритиш тартиби ўзгартирилди
Ўзгартиришлар йиғимлар миқдори ва генерация объектини рўйхатдан ўтказиш учун зарур маълумотлар рўйхатига тааллуқлидир.

Мопед ва скутерлар учун гувоҳнома олиш муддати кўчирилди
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Мопед ва скутерларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг амал қилиш муддати узайтирилди ва Хоналарни кўчма ўт ўчиргичлар билан жиҳозлашнинг янги меъёрлари тасдиқланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назорати тартиби ўзгаради
Якка тартибдаги уй-жойлар, нотурар бинолар ва кичик ҳажмдаги иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари устидан назорат хусусий ташкилотларга топширилади.

Ҳарбий хизматчиларга уй-жой ижараси учун компенсация миқдори оширилди
10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбий хизматчилар учун ипотека кредити олишда дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 35 фоизини ташкил этади.

Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди
Жисмоний шахслар номига халқаро курьерлик жўнатмалари орқали олиб кириладиган товарларга нисбатан бир календарь ой мобайнида божсиз олиб киришнинг белгиланган нормалари қўлланилади.
Янги сонларда ўқинг

- Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланмоқда
- «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»
- Реклама маҳсулотларини қандай қилиб яхшироқ олиб кириш мумкин
- Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш
- GTIN (штрих-код) билан қандай ишлаш керак