Тошкент ва Тошкент вилоятида пропискага қўйиш тартиби соддалаштирилиши керак
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати прописка тартибини соддалаштириш юзасидан жамоатчилик фикрини ўрганиш натижалари ва ўз таклифларини тақдим этди.
Уруғлик картошка харид қилиш учун – имтиёзли кредитлар
Ички бозорни картошка билан таъминлаш учун фермерларга йиллик 10% ставкада кредитлар берилади, улар бўйича ҳисобланадиган фоиз суммасининг ярми қопланади, темир йўлда юк ташиш ва сертификатлаштириш учун чегирмалар берилди.
Алкоголь ишлаб чиқарувчилар спиртни қандай олади
Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
ОТМга ҳужжатлар қандай топширилади
Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти жавобни ўз ичига олган
Болаларни мактабга қабул қилишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
ТВ ва радиодаги реклама кўпайиши мумкин
ҚҲТБТ порталида янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.
186 та ахборот-кутубхона марказлари очилади, Кутубхоначилар куни нишонланади
Ушбу ва бошқа чора-тадбирлар Президентнинг 2019 йил 7 июндаги қарорида назарда тутилган.
Экспорт-импорт шартномалари бўйича қарздорлик қандай камайтирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2019 йилдаги 464-сон қарори билан ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар қабул қилинди
Кам учрайдиган касалликларда қандай дорилар ёрдам беради
Кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган Орфан дори воситалари янги рўйхати тасдиқланди
“Business city”: объект қурилишига қандай инвестиция киритилади
“Business city” замонавий ишбилармонлик марказлари ҳудудида жойлаштириш учун инвесторларнинг энг яхши инвестиция таклифларини танлаш ва уларга ер участкаларини бериш тартиби тасдиқланди.
Овчиликка оид 10 та қонуности ҳужжатларининг нормалари битта қонунда жамланади
7 июнь куни Олий Мажлисда ўтказилган давра суҳбатида «Овчилик ва ов хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
«Delta city» комплекси учун янги майдонча танланади
ЛБМА «Тошкент шаҳрида «Delta city» кўп функцияли комплексини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги масъул орган этиб белгиланди.
Конгресс-кўргазма тадбирларини ўтказиш билан «InterForum» ДУК шуғулланади
Бундай тадбирларни турли даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси тасдиқланди
Бизнесни тугатиш осонлашади
2020 йил 1 январдан амал қиладиган қатор чора-тадбирлар шунга қаратилган
Халқаро автомобилда ташишга рухсатнома бериш учун йиғим пасайтирилди
Миллий ташувчиларни давлат томонидан молиялаштириш, турли имтиёз ва преференциялар бериш орқали халқаро юк ташиш ривожлантирилади
Менделеев номидаги РКТУ филиалида 6 та мутахассислик бўйича ўқитилади
Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали очилади
Яна битта лицензия учун буюртмани онлайн бериш мумкин
ЯИДХПда янги хизмат жорий этилди – Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун янги лицензия олиш.
Шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш чора-тадбирлари белгиланди
Президентнинг “Аҳоли пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Уйга туташ ер майдонларини ким қабул қилиб олади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.
“МЭИ” МТУ филиали энергетика тармоғи учун кадрлар тайёрлайди
Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилмоқда.
Иш берувчилар меҳнат тўғрисидаги қайси нормаларни кўпроқ бузганлар
Адлия вазирлиги жорий йилнинг январь–февраль ойларида ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди.
Банклар …мобил телефонларга «кетмоқда», мижозлар эса банкларга қайтмоқда
Ушбу молиявий муассасаларнинг аксарият хизматлари мобил иловалар орқали кўрсатилаётгани қувонарли ҳол. Ижобий ҳолатлар янада кўпайиши учун нималар қилиш зарур?
Кундузи чироқни ёқиб: ким фараларни ёқиши керак
Қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.2019 йилдаги 460-сон қарорига мувофиқ “фаралар” бўйича қатъий талаб ҳайдовчиларга эмас, ишлаб чиқарувчиларга қўйилади
Спортчилар ва тренерлар базага киритилади
«Жисмоний тарбия ва спорт» ягона ахборот тизими яратилмоқда
Хориждаги ватандошларнинг ОАВ ўз мухбирларини қандай аккредитация қилади
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари мухбирларининг касб фаолиятини тартибга солувчи асосий қоидаларга қўшимча киритилди
Электр ва газ учун аванс: нарх ошганда фақат 1 ой қўшимча тўлов тўламаса бўлади
Аванс тўловини 1 июндан кейин тўлаган истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби ўзгарди. Тариф ўзгарган тақдирда улар фақат 1 ой мобайнида қўшимча тўловдан озод этилади. Аҳолига (маиший истеъмолчиларга) янгилик дахл қилмайди.
Рамазон ҳайити арафасида 575 нафар маҳкум афв этилди
Президентнинг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Лойиҳаловчилар ва қурувчилар малака оширади
Ундан ким ва қандай даврийликда ўтади, қайси ташкилотлар курсни ўтказади, тингловчилар қандай аттестациядан ўтказилади – Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2019 йилдаги 451-сон қарори билан тасдиқланган низом ушбу ва бошқа саволларга жавоб беради.
Текширувлар ўрнига ёнғин аудити: савдо марказлари ва бозорлар ёнғиндан суғурталанади
Ёнғин аудитининг ижобий хулосаси объектни бир йил давомида ФВВнинг режали текширувларидан озод қилади. Бозорлар, савдо ва савдо-кўнгилочар марказлари ёнғиндан суғурталаниши шарт бўлади, ёнғин туфайли етказилган зарар учун айбдор шахс БҲМнинг 3000 бараваригача товон тўлаши мумкин.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан тўлаб берилади
2026 йил ноябрь ойида айрим эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари бўйича компенсация олиш учун даромад чегараси жон бошига минимал истеъмол харажатларининг 2 баробаригача оширилди.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари бир марталик ёрдам олади
Президентнинг 28.10.2026 йилдаги ПФ-236-сон Фармони билан 2026/2027 йилги иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари учун 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратиш кўзда тутилган. Тўловлар 2026 йил ноябрь ойида амалга оширилади. Шунингдек, коммунал харажатлар ва кўмир хариди учун компенсация тақдим этиш мезонлари кенгайтирилмоқда.
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
ОТМ ва стартаплар Рақамли технологиялар вазирлигининг сунъий интеллект инфратузилмасидан фойдаланади
Олий таълим, илмий ташкилотлар, стартаплар ва ҳоким маслаҳатчилари сунъий интеллект соҳасидаги ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалари учун Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳисоблаш қувватлари ва «катта маълумотлар» базаларидан бепул ёки имтиёзли равишда фойдаланиши мумкин бўлади.
Янгича смета: қурилиш компаниялари 2027 йилдан бошлаб нималарга тайёргарлик кўришлари керак
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2026 йилдаги 583-сон қарори қабул қилинди, унда пудрат ташкилотларининг смета қийматини шакллантириш, бошқа ва ишлаб чиқариш харажатларини ҳисоблаш ёндашуви ўзгартирилди. Ҳужжат Миллий ахборот тизимидаги жараёнларни тўлиқ автоматлаштириш ва харажатларни стандартлаштиришга қаратилган.
Лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ягона мезонлар асосида ҳисобланади
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар учун лойиҳа-қидирув ишлари қиймати ва муддатларини ҳисоблашнинг ягона тартиби жорий этилмоқда, лойиҳа ташкилотларига эса 30 фоиз миқдорида бўнак тўланади.
Илмий-инновацион ташкилотлар реестри тузилади
Илмий-инновацион фаолият субъектлари реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат мутахассисларга илмий идентификация рақамларини бериш, тегишли ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият йўналишларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ нархлари тасдиқланди
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизимига босқичма-босқич бозор механизмлари жорий этилади. 15 ноябрдан аҳоли учун чакана нарх бир килограмми учун 5 000 сўмни ташкил этади. Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 2030 йил 1 январга қадар харид қилинган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, бироқ ойига 20 килограммдан дан ошмаган миқдорда компенсация олишлари мумкин.
Янги сонларда ўқинг
2026, 24 ноябрь№ 47
- Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди
- Бошқа давлатда ўқиганлик даврини ҳисобга олиш, пенсияни танлаш ва рад этиш сабаблари ҳақида
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2026 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Назорат қилинадиган битимлар тўғрисидаги хабарнома қандай тўлдирилади


