Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Меҳмонхоналар: бронлаш, рўйхатга олиш, туристик йиғим

23.01.2019

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизматларини кўрсатишнинг намунавий қоидалари лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. У 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган. 

 

Қоидалар меҳмонхона бизнесини ривожлантиришга оид сўнгги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тузилган.

 

Хусусан, кафолатланган ва кафоланланмаган бронлаш тушунчаси жорий этилмоқда. Биринчи ҳолатда меҳмонхона аҳдлашувда шартлашилган муддатда кириб келмаган пайтдан бошлаб яна бир сутка меҳмонни кутади. Тўғри, бўш турганлик учун ҳақ тўлашга тўғри келади.

 

Ташриф буюрувчиларни рўйхатга олувчи янги тизим – e-mehmon жорий этилиши билан боғлиқ ўзгартиришларни киритиш таклиф қилинмоқда. Ушбу тизимдаги маълумотлар белгиланган тартибда ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ҳисоблаш учун асос бўлади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум