Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида «касаллик варақалари» қандай акс эттирилади Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисидаги янги Низом нима учун қабул қилинмоқда Юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисобга олиши ва тўлаши керак Юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахс учун айланмадан олинадиган солиқни қандай ҳисобга олиши ва тўлаши керак

Улгуржи савдога нисбатан лицензия талаблари юмшатилади

14.09.2017


ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Улгуржи савдо корхоналари устав жамғармаси миқдорига талабларни ЭКИҲнинг 3 500 бараваридан ЭКИҲнинг 1 000 бараваригача, устав жамғармасини пул маблағлари билан шакллантириш қисмида эса – ЭКИҲнинг 1200 бараваридан ЭКИҲнинг 100 бараваригача қисқартириш  таклиф қилинмоқда.

 

Устав жамғармасининг алоҳида миқдорига ва таркибига талабларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қиладиган корхоналарга татбиқ этмаслик таклиф қилинмоқда. Уларга юридик шахслар устав жамғармаси миқдорига умумий талаблар қўйилади. Масалан, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида уларнинг устав жамғармалари камида ЭКИҲнинг 40 бараварини ташкил этиши белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, илгари лицензияларнинг ушбу турини бекор қилиш режалаштирилган эди (батафсил – бу ерда).

 

Шунингдек, лицензия олишда юридик шахс давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этиш тўғрисидаги талаб ҳам бекор қилинади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.