Ўт ўчирувчиларга мукофот – рейтинг баҳолаш натижаларига кўра
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 772-сон қарори билан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Мажбурий ижро бюроси фаолияти ташкил этилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳасига тушунтиришлар
Қандай ҳолатларда ИИО ходимларига хизмат уй-жойлари берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 йилдаги 765-сон қарори билан Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Тошкентда ликёр-ароқ заводи қурилади
Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ–3263-сон «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Вилоятларда чорвачиликни ривожлантириш учун 150 млн доллар жалб этилади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3283-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш тартиби белгиланди
Халқаро сертификатга эга аудиторлар узайтириш учун имтиҳон топширмайди
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 977-7, 2017 йил 15 сентябрь) билан Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгариш ва қўшимчалар киритилди
Халқаро келишувларнинг амалга оширилиши назорат қилинади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги ПҚ-3293-сон қарори билан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташқи сиёсий ҳамкорлари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар қабул қилинди
Жиноят ишлари бўйича суд ижро варақасини 3 кун ичида юборади
Депутат ЖПКнинг 531-моддасига киритилаётган ўзгартишларга изоҳ берди
Судлар ва ФҲДЁ яраштириш комиссияларини ажрашаётганлар ҳақида хабардор қилади
Парламентда “Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда
Мусодара қилинган яроқсиз авто утилизация қилинади
Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2017 йилдаги 707-сон «Автомототранспорт воситаларини давлат даромадига ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
1.01.2018 йилдан ногиронлар учун мослаштирилмаган транспорт харид қилиш тақиқланади
ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
Магистрал тармоқлар подстанциялари модернизация қилинади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ-3284-сон “Жаҳон банки иштирокида “Магистрал тармоқлар подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
Тўртта вилоятда микроГЭС қурилади
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 724-сон қарори билан микрогидроэлектростанцияларни қуриш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда
Тахиатош ИЭСни модернизация қилишга 678 млн доллар инвестиция қилинади
Президентнинг 11.09.2017 йилдаги ПҚ-3264-сон қарори билан «Тахиатош ИЭСда 230 — 280 МВт қувватдаги иккита буғ-газ қурилмалари қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар қабул қилинди
Президент ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади
Президентнинг 27.09.2017 йилдаги “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони имзоланди
Тиббиёт ташкилотлари эскирган ускуналарни 2023 йилгача алмаштириши шарт
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2928, 2017 йил 11 сентябрь) билан Тиббий ускунанинг маънан эскирганлик даражасини аниқловчи мезонлар тасдиқланди
Педагоглар ҳудудий марказларда малака оширади
Президентнинг 26.09.2017 йилдаги «Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Кредит расмийлаштираётганда кафиллик ҳақида қайғуринг
Вазирлар Маҳкамасининг 8.09.2017 йилдаги 704-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
Божхоначилар учун устамалар миқдорлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 йилдаги 721-сон қарори билан божхона органлари ходимларига узоқ хизмат муддати учун устамалар ва озиқ-овқат паёги ўрнига ҳар ойда бериладиган пул компенсацияси миқдорлари тасдиқланди
Академик лицейларда ўқиш муддати 2 йилгача қисқартирилди
Президентнинг 26.09.2017 йилдаги “Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори имзоланди
Россия нефть ва газ давлат университети филиали зарур жиҳозлар билан таъминланади
Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3287-сон «Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети филиали фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Савдолар натижалари ЎзРВБ сайтида жойлаштирилади
Марказий банк Бошқаруви қарорлари (рўйхат рақами 552-4, 2017 йил 26 сентябрь; рўйхат рақами 1140-4, 2017 йил 26 сентябрь) билан Чиқарилган давлат қисқа муддатли облигацияларига хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомаласи тўғрисида низом ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг юридик шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисида низомга тузатишлар киритилди
Солиқ маслаҳатчиларининг хулосасида нима бўлиши керак?
Молия вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 2375-1, 2017 йил 11 сентябрь) билан Солиқ маслаҳати миллий стандарти (2-сонли СММС) «Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
ЖШДС кимга, қачон ва қанча солинади?
“NORMA” профессионал ривожланиш марказида “2017 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)ни ҳисоблаш ва тўлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди
Мусодара қилиш таомили енгиллаштирилади
Ушбу шарҳда – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасига изоҳлари
Дарёларни рухсатсиз тозалаганлик учун жазолашади
Президентнинг 25.09.2017 йилдаги ПҚ–3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди
Фарғона водийсининг сув таъминотига 228,2 млн доллар инвестиция қилинади
Президентнинг 16.09.2017 йилдаги ПҚ–3282-сон қарори билан Жаҳон банки иштирокидаги «Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Қора металлар парчалари ва чиқиндилари бозор нархида сотиб олинади
Президентнинг 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3277-сон “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди
Айрим шахсларнинг дахлсизлиги ва иммунитетини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1182-сон Қонун билан дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлган шахслар рўйхати белгиланди, уларни жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди ва уларга берилган ҳуқуқларни бузганлик учун жазо чоралари белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилмоқда
Қонунчиликни бузган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ҳуқуқий чораларни қўллаш имкониятини, шунингдек ҳуқуқбузарлик бартараф этилганидан кейин хўжалик фаолиятини тезда тиклаш имкониятини чеклайдиган айрим маъмурий тартиб-таомиллар бартараф этилди.
Пенсияларни тайинлаш бўйича ихчам бошқарув тизими жорий этилмоқда
Тажриба-синов доирасида Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари давлат пенсияларини тайинлаш, қайта ҳисоблаш, пенсия турини ўзгартириш ҳамда тўлашни ташкил этиш бўйича ваколатларга эга бўлади. Тажриба лойиҳаси 2026 йилнинг октябрь–декабрь ойларида бўлиб ўтади, 2027 йилнинг январь ойидан бошлаб эса янги механизмни бутун мамлакат бўйлаб жорий этиш режалаштирилмоқда.
Банкротлик жараёнида тадбиркорларга махсус ҳисобварақлар очилади
МБ банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш қоидаларини янгилади. Ўзгартиришлар реабилитация, ташқи бошқарув ёки тугатиш тартиб-таомилларидан ўтаётган тадбиркорлар учун махсус ҳисобварақлар очишни назарда тутади, шунингдек, фуқароларнинг ўз банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятларини кенгайтиради.
Янгиланган ўзбек алифбоси тасдиқланди
Президент томонидан «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Қонун имзоланди, у ярим йилдан кейин кучга киради.
Конституциявий суд тўғрисида янгиланган Конституциявий қонун қабул қилинди
Президент 14.10.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида"ги ЎРҚ-1181-сон Конституциявий қонунни имзолади.
Бизнесни рўйхатга олиш қандай ўтказилади
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланди. Йирик корхоналардан тортиб ўзини ўзи банд қилганлар ва рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган субъектларгача барчаси рўйхатга олинади.
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилди
14.10.2026 йилдаги ЎРҚ-1180-сон Қонун айрим оғир жиноятлар учун умрбод озодликдан маҳрум қилишни, болаларга нисбатан зўравонлик содир этган таълим ташкилотлари ходимларини ишдан бўшатиш учун қўшимча асосларни, шунингдек жабрланган вояга етмаганларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Хусусий тадбиркорларнинг камералари хавфсизлик камари тақилмаганлигини қайд этади
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситаларига қўйиладиган талаблар янгиланди. Камералар автомобиллар давлат рақами белгиларининг камида 95 фоизини таниши, ҳайдовчининг юзи ва хавфсизлик камаридан фойдаланишини қайд этиши лозим. 1 ноябрдан бошлаб йўл-патруль хизмати инспекторлари 1.1 ва 1.3 йўл чизиқларини босиб ўтишнинг айрим ҳолатларини ҳуқуқбузарлик сифатида расмийлаштирмайди.
Яйловлардан фойдаланишнинг янги қоидалари жорий этилмоқда
Яйловлар учун ўтлатиш меъёрлари, «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш ҳамда суғурта жорий этилади. Маҳаллий аҳоли учун бепул жамоат яйловлари ташкил қилинади.
Янги сонларда ўқинг
2026, 10 ноябрь№ 45
- Ёшларнинг стартап ва бизнес лойиҳаларини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилмоқда
- Камроқ аралашув кўпроқ фойда
- Нафақалар тўлаш, муддатидан олдин пенсия олиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни расмийлаштириш тўғрисида: нималарни билиш керак
- Қурилиш фаолиятининг ҳуқуқий асослари
- Ҳисобварақлар режаси билан қандай ишланади


