Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Солиқ органлари бизнес учун айрим солиқларни ўзлари ҳисоблайдилар

28.06.2018

Читать на русском языке

 

Президентнинг 26.06.2018 йилдаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат ЎзАда жойлаштирилган.

 


Таҳририятдан: ушбу ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан бирга «ЎзР қонунчилиги» АҚТда жамланган. Намойиш версиясини бу ерда юклаб олинг (32,1 МБ).

 


 

Биринчидан, давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • солиқ тўловчи қайд этилган манзилда бўлмаган, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ёки молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари юзасидан тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда солиқ тўловчи-юридик шахсларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш (илгари шундай қилиш мумкин эди, бироқ суд тартибида – таҳр.);
  • давлат улушлари бўйича дивидендларни ва давлат унитар корхоналарининг соф фойдасидан Давлат бюджетига ажратмаларни ундириш;
  • солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда солиқ тўловчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш;
  • юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан ойига ЭКИҲнинг 2 баравари миқдоридан кўп бўлмаган суммада сўзсиз (яъни суддан ташқари тартибда – таҳр.) ҳисобдан чиқариш.


Иккинчидан, 2018 йил 1 октябрдан:

  • солиқ органлари хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади. Фақат камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади;
  • учинчи шахслар томонидан солиқ тўловчи-жисмоний шахс учун тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг солиқ солинадиган даромади ҳисобланмайди;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларнинг паспортлаштирилиши юритилади.

 

Учинчидан, 2019 йил 1 январдан солиқчилар қуйидагиларни ўзлари ҳисоблайдилар:

  • хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун ягона солиқ тўловини;
  • ягона ер солиғини;
  • юридик шахслардан ер солиғини;
  • декларация қилинадиган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини.

 

Банк айланмалари ҳақидаги маълумотлар ва бошқа ташқи манбалар асос қилиб олинади. Ҳисобланган солиқлар суммаси ҳақида солиқ тўловчининг «шахсий кабинети» орқали хабарнома юборадилар.

 

Хорижий илғор тажрибани ўрганиб, ташқи маълумотлар ва солиқ тўловчиларнинг декларациялари асосида ДСХО томонидан ҳисобланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар рўйхатини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш вазифаси топширилди.

 

Солиқ органлари тизимидаги ислоҳотлар

 

«Республика ахборот-маслаҳат маркази» ва «Солиқ декларацияларини қайта ишлаш маркази» ДУК негизида «Солиқ-сервис» ДУК унинг ҳудудий марказларини тузган ҳолда ташкил этилади. Корхона солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда техник жиҳатдан кўмаклашади, ҳисоботлар ва декларацияларни қабул қилиш бўйича солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш юзасидан эса солиқ органларига амалий ёрдам беради. Бу ерда аҳолига ахборот хизматларини кўрсатиш мақсадида «call-марказ» махсус сервиси ишга туширилади. Шунингдек «Солиқ-сервис» солиқ тўловчиларни электрон ҳисобварақ-фактураларни юритиш қоидалари бўйича ўқитади ва уларга солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини етказади.

 

Молия вазирлиги ҳузурида Солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасидаги солиқ низоларини судгача ҳал қилиш кенгаши ташкил қилинади. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашда низоли масалалар юзасидан хулосалар чиқариш;
  • солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини аниқлашда солиқ тўловчилар ва давлат солиқ хизмати органлари ўртасида юзага келадиган низоларни кўриб чиқиш;
  • солиқ низоларини кўриб чиқиш жараёнида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш.


ДСҚ тузилмасига ҳам ўзгартиришлар киритилди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Ташкил этилмоқда

Тугатилмоқда

Қайта ташкил қилинмоқда

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси.

Йирик солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш, жумладан, солиқ ҳисоботларини қабул қилиш, камерал назорат ўтказиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш билан шуғулланади.  

Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш бош бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари.

Мақсад –  давлат солиқ хизмати органлари ходимлари фаолиятида коррупциявий жиҳатларга барҳам бериш.

Солиқ академияси – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Малака ошириш маркази этиб.

 

Қайта ташкил этилаётган Солиқ академиясининг бакалавриат ва магистратура талабаларининг ўқиши тегишли йўналишлар бўйича Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтига кўчирилади.


Таҳлил бошқармаси.

Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш ва уларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланади.  

 

Шунингдек ҳужжатда солиқ органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари белгиланган, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, мукофотлаш тартиби йўлга қўйилган ва бир қатор ташкилий масалалар ҳал этилган. Бу ҳақда батафсил - бу ерда.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_