Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Олий таълим муассасаларига масофавий ўқитишга рухсат берилади

07.09.2018

Читать на русском языке


«Икки диплом» («double degree») модели бўйича ўқитиш тизими ҳам жорий этиладиган Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби дастлабки ана шундай муассаса бўлади.

 

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ЎзАда эълон қилинди.

 

«Икки диплом» модели

 

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилди. Шу билан бирга ўқув муассасаси аввалгидек Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида фаолият юритади.

 

Республика мактабида жаҳондаги энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив ва қисқартирилган муддатларда, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда магистратурада ўқиш ташкил этилади. Ушбу таълим муассасасида анъанавий таълим шакли билан бир қаторда масофавий технологиялар ҳам қўлланилади.

 

Республика олий мактаби магистратурасида «икки диплом» (double degree) модели бўйича таълим берилади. Шу соҳадаги етакчи хорижий таълим муассасалари билан тегишли келишувлар тузилгандан кейин ушбу имконият яратилади.

 

Маълумот учун: Республика мактаби хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мамлакатдаги етакчи таълим муассасаси ҳисобланади.  

 

«Икки диплом» ўқитиш моделида битирувчилар Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби магистри дипломини ҳамда ҳамкор хорижий таълим муассасасининг дипломини олишлари назарда тутилади.  

 

Олий ўқув юртидан кейинги таълимда – масофавий технологиялар

 

Олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда тегишли низомни ишлаб чиқадилар. Ҳужжат барча олий таълим муассасаларига тааллуқли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Олег Гаевой.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_