Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 358-сон қарорида шу назарда тутилган.
Қуйидагилар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиши ҳақида қарор қабул қилинди:
- IPO орқали – «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (10%), «Asia Alliance Bank» АТБ (10%), «Жиззах пластмасса» АЖ (25%);
- SPO орқали – «Алоқабанк» АТБ (10%) ва «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АО (12%).
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи орқали акциялари реализация қилинадиган акциядорлик жамиятлари рўйхати тасдиқланган. «Шахрисабз вино-ароқ» АЖ ундан чиқариб ташланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори юқорида кўрсатилган компаниялар акцияларининг давлат пакетини реализация қилишга, шу жумладан уларни реализация қилиш баҳосини белгилашга татбиқ этилмайди.
Ташаббусчи билан келишувга кўра оммавий таклиф ташкилотчиси томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, битта шахс реализация қилинаётган акциялар умумий сонининг 0,1%идан ортиғини харид қила олмайди. Таклиф этиладиган баҳо ташаббусчи билан келишувга кўра оммавий таклиф ташкилотчиси томонидан фонд биржаси қоидаларида назарда тутилган усуллардан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.04.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов.