Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Халқ таълими ходимлари малака ошириш курсларида қатнашади

20.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сон қарори билан Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 25.01.2021 йилдаги «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4963-сон қарорини ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мақсади - ходимларнинг эгаллаб турган лавозимлари, мутахассислиги ёки дарс берадиган фанлари бўйича касбий ва педагогик маҳорати доимий равишда ўсиб боришини, уларнинг илғор педагогик ва ахборот технологиялари, шунингдек, ўқитишнинг интерактив усуллари бўйича касбий билимлари, малака ва кўникмалари мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлаш ҳамда уларни давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва соҳага оид қонунчилик билан мунтазам таништириб боришдан иборат.

 

Узлуксиз касбий ривожлантиришда таълим олишнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланилади:

  • ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш;
  • ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш;
  • масофавий таълим;
  • дуал таълим;
  • мустақил таълим;
  • малака оширишнинг муқобил шакллари.

 

Ҳар бир халқ таълими ходимининг узлуксиз касбий ривожлантириш жараёнида тўплаган кредит баллари электрон платформа томонидан қўшиб чиқилади ва натижаси унинг шахсий кабинетида акс эттирилади, шунингдек, буюртмачи - халқ таълими ҳудудий бошқарув органлари эътиборига ҳавола қилинади.

 

Узлуксиз касбий ривожлантириш бўйича таълим дастурлари талабларини муваффақиятли бажарган тингловчиларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар:

  • малака ошириш тўғрисидаги сертификат - белгиланган кредит балларини жамғаргандан сўнг;
  • қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом - камида 576 соат ҳажмда таълим дастурларини муваффақиятли ўзлаштиргандан сўнг, якуний аттестация натижасига кўра берилади.

 

Тасдиқланган Низом билан қуйидаги тартиблар ҳам белгиланган:

  • электрон платформа орқали малака ошириш;
  • узлуксиз касбий ривожлантириш натижаларини жамлаш ва баҳолаш ҳамда сифатини назорат қилиш;
  • узлуксиз касбий ривожлантиришни молиялаштириш ва бошқалар.

 

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 28 декабрдаги 1026-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.01.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах