Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Пойтахт маҳаллаларини ривожлантириш учун 584 млрд сўм ажратилади

13.02.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 09.02.2023 йилдаги «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал  этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-50-сон қарори қабул қилинди.

 

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маҳаллаларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратади.

 

Мазкур кредит маблағларининг 200 млрд сўми 2023 йилнинг IV чорагида, 384 млрд сўми 2024 йилнинг ҳар чорагида тенг улушларда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.