Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Жаҳонда машҳур бўлган минг китоб ўзбек тилига таржима қилинади

30.11.2023

Читать на русском языке

Президентнинг 28.11.2023 йилдаги «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-380-сон қарори қабул қилинди.

 

Жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш, замонавий илм-фаннинг сўнгги ютуқлари билан яқиндан таништириб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги «Ёшлар учун минг китоб» лойиҳасини амалга оширади.

 

Лойиҳа доирасида:

  • давлат буюртмасига асосан китоблардан фойдаланиш ҳуқуқини асар муаллифларидан сотиб олиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиш, нашрга тайёрлаш ҳамда чоп этиш ишлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан (давлат олий таълим муассасалари учун нашр этиладиган китоблар бундан мустасно) амалга оширилади;
  • давлат олий таълим муассасалари учун мўлжалланган китоблар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим муассасалари кесимида шакллантирилади ҳамда олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан нашр этилади;
  • танлаб олинган нашриётларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат буюртмаларини амалга ошириш учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан умумий белгиланган шарт ва қоидалар доирасида кичик тадбиркорлик субъектлари учун бериладиган компенсация ва кафилликлар тақдим этилади.

 

Жаҳонда машҳур бўлган китобларни ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

  • I босқичда – Экспертлар кенгаши томонидан ҳар йили китобларнинг дастлабки рўйхати шакллантирилади;
  • II босқичда – аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан танлаб олиш учун дастлабки рўйхат Ёшлар ишлари агентлигининг ахборот тизимларига жойлаштирилади ҳамда бу орқали якуний рўйхат шакллантирилади ҳамда Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. 

 

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан АТ «Халқ банки» билан биргаликда ўзбек тилидаги адабиётлар жамланадиган ва аҳоли томонидан бепул фойдаланиладиган махсус мобил иловани яратиш ва унинг доимий фаолият юритишини таъминлаш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах