Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарор қандай олинади

26.03.2024

Читать на русском языке

Иқтисодиёт ва молия вазирининг “Товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги дастлабки қарорни қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги  буйруғи қабул қилинди (19.03.2024 й. АВ  рўйхат рақами 3505-сон).

 

Дастлабки қарорни олиш манфаатдор шахс учун ихтиёрий ҳисобланади. Божхона органи томонидан божхона расмийлаштирувини амалга оширишда дастлабки қарорни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек дастлабки қарорнинг мавжуд эмаслигини асос қилиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

 

Дастлабки қарор божхона органи томонидан қуйидаги ҳолатларда тақдим этилмайди:

  • олиб кирилаётган товарлар транзит режимга жойлаштирилганда;
  • товарлар жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлар учун олиб кирилганда;
  • олиб кирилаётган товарлар божхона тўловларидан озод этилганда.

 

Манфаатдор шахс томонидан дастлабки қарорни олиш юзасидан божхона органларига эркин муомалага чиқариш, экспорт ва реэкспорт божхона режимларига божхона юк декларацияси тақдим этилишидан олдин, бошқа божхона режимларида эса исталган вақтда мурожаат қилинади.

 

Ариза ёзма ёки Божхона қўмитасининг сайти орқали электрон шаклда тақдим этилади. Унга қуйидагилар илова қилинади:

  • манфаатдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда манзили/юридик шахснинг номи ва манзили, телефон рақами;
  • товарнинг тўлиқ номи ва техник-тижорат тавсифлари (маркаси, модели, артикули, модификацияси);
  • товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида мавжуд бўлган маълумотлар;
  • товарнинг фотосуратлари, чизмалари ёки паспорти;
  • товарни ишлаб чиқарувчи ташкилот тўғрисидаги маълумотлар (номи, манзили, расмий веб-сайти, агар мавжуд бўлса) ва ушбу ташкилот томонидан тақдим қилинган товарга тегишли бўлган ҳужжатлар;
  • товарнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига мувофиқ коди;
  • аризада кўрсатилган товарлар билан бир хил ёки ўхшаш товарларга нисбатан қабул қилинган товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисида дастлабки қарорлар ҳақидаги манфаатдор шахсга маълум бўлган фактлар;
  • товарни ишлаб чиқаришда икки ёки ундан ортиқ мамлакат иштирок этган бўлса, товарни етарли даражада қайта ишлаш мезонларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • товарлар ишлаб чиқарилган давлатдаги экспертиза ташкилотларнинг экспертиза хулосалари ҳамда келиб чиқиш сертификати (агар мавжуд бўлса);
  • товарлар божхона режимига жойлаштирилган бўлса, божхона декларациясининг рақами.

 

Аризага чет тилидаги ҳужжатлар илова қилинганда, манфаатдор шахс томонидан ушбу 5 ҳужжат белгиланган тартибда давлат тилига таржима қилинган ҳолда тақдим этилади.

 

Ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

 

Дастлабки қарор қабул қилингандан сўнг аризачининг телефон рақамига қабул қилинган қарор ҳақида смс-хабарнома ва йиғимни тўлаш учун ҳавола юборилади (БҲМнинг 75 %).

 

Йиғим тўлангандан сўнг шахс қарорни электрон шаклини (QR-кодли) юклаб олиши ёки қарорнинг қоғоз нусхасини олиши мумкин.

 

Дастлабки қарор қабул қилинган санадан бошлаб 3 йил ичида амал қилади. Ушбу ҳужжат асосида Республиканинг исталган божхона постида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш мумкин. Бунда, дастлабки қарорни қабул қилиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар божхона расмийлаштирувида тақдим этилган ҳужжатлар билан бир хил бўлиши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2024 йилдан кучга киради.


Собир Нурбердиев

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах