Заргарларга лицензиялар «ягона дарча»да берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 777-сон қарори билан Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисида низом тасдиқланди
Нурота туманининг “Чашма” мажмуаси реконструкция килинади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 807-сон Қарори билан Навоий вилояти Нурота туманининг “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасини реконструкция килиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди
Ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш бўйича 10 қадам
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи савдо фаолиятини либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда
«Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишони таъсис этилди
Президентнинг ««Ўзбекистон Конституциясига 25 йил» эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги фармони имзоланди
Пойтахтнинг Учтепа туманида кичик саноат зонаси пайдо бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 806-сон қарори билан Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида кичик саноат зонаси барпо этилади
«Маҳалла посбони» раҳбарлари ИИО кадрлар захирасига киритилади
Вазирлар Маҳкамасининг 7.10.2017 йилдаги 805-сон қарори билан Фуқаролар йиғинининг «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Қандай шартларда мелиоратив техника лизингга берилади
Президентнинг 6.10.2017 йилдаги ПҚ–3313-сон «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Кичик бизнесга каолинни бойитиш ва дастлабки қайта ишлашга рухсат берилди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 785-сон қарори билан Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар таснифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди
Мамлакатни ривожлантириш янги концепция бўйича баҳоланади
2017 йил 8 августдаги ПҚ–3182-сон Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон Қарори билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар тасдиқланди
Бир профилли фермер хўжаликларининг фойдаланилмаётган томорқа ерлари олиб қўйилади
Президентнинг 9.10.2017 йилдаги ПФ-5199-сон “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди
Янги тўқимачилик хом ашёси ишлаб чиқариш Наманган вилоятида 2018 йилда ишга туширилади
Президентнинг 6.10.2017 йилдаги ПҚ-3314-сон “Тўқимачилик саноати хом ашё базасини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди
48 та давлат тиббиёт ташкилоти хусусийлаштирилади
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПҚ-3297-сон қарори билан фаолият турини 10 йил мобайнида сақлаб қолиш шарти билан давлат активлари хусусийлаштириш тартибида савдоларда сотиладиган давлат тиббиёт ташкилотлари рўйхати тасдиқланди
Қимматли қоғозлар бўйича мутахассисларни аттестация қилиш тартиби ўзгарди
Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (рўйхат рақами 660-7, 2017 йил 21 сентябрь) билан Қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларни аттестация (қайта аттестация) қилиш тўғрисидаги низомга тузатишлар киритилди
Давлат бошқаруви академиясида йилига 160 нафар тингловчи қайта тайёрланади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон Қарори билан бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида қатор ҳужжатлар тасдиқланди
2018 йилдан ҳайвонни сотиб олганда ветеринарда ҳисобга олиш мажбурий бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон Қарори билан Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Кўприклардан фойдаланиш учун масъуллар белгиланди
Президентнинг 4.10.2017 йилдаги ПҚ-3309 «Автомобиль йўллари кўприклари, йўл ўтказгичлар, ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Йўл белгиларини хатлаш йил охиригача тугатилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 784-сон қарори билан Uzavtoyo'lbelgi» ДУКнинг асосий вазифалари белгиланди ва корхонанинг бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланди
Меҳнат соҳасига парламент назорати жорий этилмоқда
Сенат 4.10.2017 йилда “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва халқаро меҳнат стандартларига мувофиқ фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлашга доир чора-тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди
ТИФ МБ устав жамғармаси кўпайтирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 776-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг уставига тузатишлар киритилди
Техник мойларнинг хавфсизлик мезонлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2017 йилдаги 783-сон қарори билан Мойлаш материаллари, техник мойлар ва техник суюқликларга талаблар тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди
Қандай тиббиёт буюмларига ҚҚС бўйича имтиёз татбиқ этилмайди
Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 йилдаги 752-сон қарори билан тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишни тартибга солиш билан боғлиқ Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Шифокорлар прописка бўйича қишлоқ жойларга тақсимланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 769-сон «Тиббиёт кадрларини тайёрлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди
Қимматбаҳо металлар заргарларга банк орқали сотилади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 778-сон қарори билан Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни реализация қилиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
Намуна кўрсатган ёш оилаларга ипотека қандай шартлар билан берилади?
Вазирлар Маҳкамасининг 23.09.2017 йилдаги 753-сон «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди
Автомобилда юкларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташишлар учун лицензиялар бирлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 йилдаги 739-сон қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди
Фарғона водийсидаги чучук сув захиралари қайта баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2017 йилдаги 779-сон қарори билан 2017-2022 йилларда ер ости чучук сув захираларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳисобига Фарғона водийси аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Мусодара қилинган жиноят қуроллари қайтариладими?
Парламентда жиноятда иштирок этмаган шахсларга тегишли жиноят қуролларини мусодара қилишни бекор қилиш тўғрисида Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан муҳокама якунланди. Биз мазкур қонун қабул қилинишининг мол-мулкидан мосуво бўлган собиқ мулкдорлар учун оқибатларини таҳлил қилишга уриниб кўрдик
Кўрсаткичлари паст нотариусларга устамалар сақлаб қолинади
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2168-3, 2017 йил 3 октябрь) билан Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
1 июлдан пенсия ва нафақалар оширилади
Президент томонидан 23.06.2026 йилдаги "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги ПФ-115-сон Фармон имзоланди.
Ёқилғи қуйиш шохобчалари учун янги хавфсизлик талаблари жорий этилмоқда
Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ва газ тўлдириш иншоотларида хавфсизлик назорати кучайтирилмоқда. Шунингдек, улар учун табиий газ реализациясини назорат қилиш бўйича "U-Gas" рақамли тизимини мажбурий жорий этиш талаби белгиланди.
Суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилди
ЎРҚ-1154-сон Қонун билан бир қатор қонун ҳужжатларига суғурта хизматлари бозорини ривожлантиришга, ваколатли органларнинг назорат ваколатларини кенгайтиришга ва электрон тижорат операторлари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарлик кучайтирилди
Бир қатор қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш ва у билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Маҳаллаларни ривожлантиришга ҳар йили 200 млрд сўм йўналтирилади.
Президент фармони билан маҳалла бошқарувини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тасдиқланди. Ҳужжатда жараёнларни рақамлаштириш, "маҳалла еттилиги" ролини кучайтириш, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун молиявий қўллаб-қувватлаш ва шарт-шароитлар яратиш назарда тутилган.
Давлат органларида аутсорсинг хизматлари қандай ташкил этилади
2026 йил 1 сентябрдан бошлаб электрон давлат харидлари тизимида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш учун махсус саҳифа ишга туширилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолашнинг ягона услубиёти жорий этилади
Турар жой ва нотурар жой кўчмас мулк объектларини оммавий баҳолаш тартиби тасдиқланди. Бу тартиб объектларнинг бозор қийматини аниқлаш, ҳудудларни зоналаштириш ва баҳолаш натижаларини очиқ ахборот тизимларида эълон қилишни назарда тутади.
1 июлдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2026 йил 1 июлдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Давлат шериклик лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Янги қарор қабул қилиниши билан 2026 йилдан бошлаб аҳоли ва ҳокимият вакиллари долзарб ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда фаолроқ иштирок этади. Рақамли платформалар ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этиш аҳолининг иштирокини янада шаффоф ва самарали қилади.
Туман ва маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш жадаллашади
Президентнинг 25.06.2026 йилдаги ПФ-119-сон Фармони билан айрим НҲҲларга тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Янги сонларда ўқинг
2026, 21 июль№ 29
- Давлат хизматлари: янги рақамли хизматлар
- Дастлабки кўрик: ҳуқуқми ёки имконсиз танловми
- Мол-мулк солиғи, муддатидан олдин бериладиган пенсия, бевалар учун имтиёзлар тўғрисида...
- ЯММТ маълумотларини солиқ базаси билан солиштириш функцияси ишга туширилди
- Бола парвариши бўйича нафақани тайинлаш ва тўлаш тартиби




