Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: Ўзбекистон ва МДҲ биргаликда ҳаракат қилади

02.09.2020

Рус тилида ўқиш

 

Ўзбекистон Президенти томонидан МДҲ доирасида амал қиладиган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳужжатлар тасдиқланди.

 

Президентнинг 2020 йил 24 августдаги ПҚ-4813-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битим (Москва, 2000 йил 25 январь);
  • Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённома (Минск, 2011 йил 19 май).

 

Ҳужжатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлатлараро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. МДҲ иштирокчи-давлатлари фуқароларига уларнинг манфаатларини битим иштирокчи-давлатларининг ҳудудларида хўжалик юритувчи субъектларнинг ноҳалол фаолиятидан ҳимоя қилиш бўйича тенг шароитлар кафолатланади. Улар ташриф буюрган ҳудудларида махсус ваколатли давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотларига, бошқа органларга мурожаат қилишга, судларга даъво тақдим этишга ҳамда бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидирлар.

 

Баённома билан МДҲ иштирокчи-давлатларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Маслаҳат кенгаши қуйидагиларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган:

  • истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, самарали сиёсатни шакллантириш;
  • МДҲ иштирокчи-давлатларининг фуқаролари учун тенг шароитларни шакллантиришда, уларнинг истеъмол ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун транспарент шароитларни яратишда кўмак кўрсатиш;
  • истеъмол бозорида товарлар ва хизматларнинг сифати ва хавфсизлиги борасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузаётган ноҳалол хўжалик юритувчи субъектларни огоҳлантириш мақсадида самарали назорат тизимини яратишда кўмаклашиш;
  • МДҲ доирасида мазкур йўналишлар бўйича биргаликда ишларни амалга ошириш механизмини янада ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш.

 

Кенгашда иштирокчи-давлатлар манфаатларини ушбу соҳадаги давлат органлари раҳбарлари тақдим этадилар. Ҳар бир давлат биттадан овозга эга бўлади. Йиғилиш заруратга қараб, бироқ бир йилда камида бир марта ўтказилади. Бир ёки бир нечта давлатлар вакилларининг ташаббусига кўра Кенгаш аъзоларининг камида 1/3 қисмининг розилиги билан навбатдан ташқари йиғилиш чақирилиши мумкин. Кенгаш қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва тавсиявий тусга эга бўлади.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мазкур халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Ўзбекистон ТИВ томонидан бу ҳақда депозиторийга – МДҲ Ижроия қўмитасига билдиришнома йўлланади. Ҳукумат ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарларига мазкур халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин мамлакатимиз мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.