Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Ижара тўғрисида»ги Қонунда нималар ўзгаради Корпоратив карта орқали тўланганда ЭҲФ расмийлаштириш мумкинми Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак Қачон ва қайси турдаги онлайн-НКТ тизими чекини харидорга бериш керак

“Келажак мероси” халқаро мукофоти таъсис этилди

05.11.2025

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.11.2025 йилдаги қарорига мувофиқ, “Келажак мероси” номли халқаро мукофот таъсис этилди. 

 

Мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

  • адабиёт;
  • маданий мерос;
  • театр ва кино;
  • мусиқа ва рақс;
  • тасвирий ва амалий санъат;
  • мода ва дизайн;
  • илм-фан, таълим ва рақамли технологиялар.

 

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар статуэтка, диплом ва 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.

 

Мукофот танловини ташкил этиш мақсадида “Келажак мероси” халқаро мукофоти кенгаши тузилади, унинг ишчи органи сифатида Маданият вазирлиги белгиланган.

 

Мукофотни халқаро миқёсда тарғиб этиш ва хорижий иштирокчиларни таклиф этишни Ташқи ишлар вазирлиги таъминлайди. 

 

Ушбу қарор миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган, ижодий ва илмий зиёлиларни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлашга қаратилган. 

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган ва 03.11.2025 йилдан кучга кирган

 

Саодат Усманова